Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Футбол юлдузлари ҳеч қачон ташриф буюрмаган Россиядаги стадионлар (Фотомақола)

Баҳо:
+ | -

Бир неча йиллар олдин, биз Россияда бўлиб ўтган ЖЧ - 2018 учун қурилган янги футбол ареналарига гувоҳ бўлганмиз. Улар қулай, замонавий ва ажойиб. Аммо Россиянинг ички қисмида яна шундай стадионлар борки, уларда камдан - кам ҳолда мусобақалар уюштирилади, футбол юлдузлари эса ҳеч қачон ташриф буюрмайди. Ҳозир биз сизлар билан ушбу стадионларга саёҳат уюштирамиз.

 

Чайковский шаҳридаги Марказий стадион - бу Перьм шаҳри чемпионатида ўйнайдиган маҳаллий «Энергия» футбол клубининг уй аренаси ҳисобланади. Стадион Сайгатка дарёси Камага оқиб тушадиган гўзал жойда жойлашган.


Нижний Новгород вилояти, Арзамас шаҳридаги «Торпедо» стадионига асосий кириш жойи. Афтидан, чап томондаги савдо растаси ва чиптахона. Айнан шу ерда маҳаллий «Торпедо» жамоаси 1995 - йилда Россия кубогининг чорак финал учрашувида Россиянинг бўлажак чемпиони «Алания»ни қабул қилган.

 

Татаристон Республикаси, Қозон шаҳридан 70 километр узоқликда жойлашган Рибная Слобода қишлоғидаги стадион. «Чулмань» футбол клуби уй учрашувларини ўтказадиган арена. Бу стадион Кюбишев сув омбори бўйида жойлашган.

 

1936 йилда Нижний Новгородда қурилган «Водьник» стадионининг ҳозирги ҳолати. Шаҳарда яшайдиган аҳолини айтилишича, мазкур майдон қурилишида СССР қаҳрамони Валерий Чкалов иштирок этган. Айнан шу эрда «Жмурки» фильмидаги машҳур саҳна суратга олинган.

 

«Энергетик» стадиони - Ростов вилоятининг энг кичик шаҳри Тсимлянскнинг вакили бўлган «Тсимла» футбол клубининг уй аренаси. Дон дарёси ва Тсимлянск сув омбори бўйида жойлашган.

 

 

Приморск ўлкаси, Далнегорск шаҳридаги ташландиқ «Минер» стадионига кириш дарвозаси. Мазкур арена Япония денгизи соҳилидан 30 километр узоқликда жойлашган Сихоте-Алин тоғ тизимининг этагида жойлашган.

 

Псков вилояти Великий Луки шаҳридаги тарихий стадион. Бу ерда маҳаллий «Луки-Энергия» футбол клуби РПЛдаги рақибларини қабул қилган. Афсонавий футболчи Дмитрий Аленичев футболчилик фаолиятини шу ерда бошлаган.

 

Находка шаҳридаги «Водьник» стадиони 1992 ва 1993 йилларда Россия Премер Лигасида ўйнаган ва ўша мавсумларда Москванинг «Спартак» жамоасини мағлуб этган «Океан» футбол клубининг уй аренасидир. Ҳозирда «Океан» Приморск вилояти чемпионатида ўйнамоқда.

 

Уфа шаҳри. Мазкур аренада маҳаллий «Гастелло», «Самрау», «Агидел», «Строител» ва бошқа жамоалар ўз учрашувларини ўтказган.

 

Нальчикдаги «Спартак» стадиони. Айнан шу ердан Россия футболининг гигантлари бир неча бор очколарни бой бериб кетишган. Орқа томонда Кизиловка тоғи, тепасида эса гумбазга ўхшаш иншоот - «Сосьруко» деб номланган машҳур ресторан.

 

Россиянинг Ғарбий Спитсберген оролидаги Прамида кончилар қишлоғидаги Гагарин спорт мажмуаси.

 

Свердловск вилояти, Дегтярск шаҳридаги «Горняк» стадиони. Орқадаги тоғ пирит кони бўлиб, унинг атрофида 1914 - йилда Дегтярка қишлоғи вужудга келган ва у жой 1954 - йилда Дегтярск шаҳрига айланган эди.

 

Мазкур арена Владивостокдаги «Авангард» стадиони ҳисобланади. 1932 -йилда «Кема қурувчи» номи билан очилган. Стадион Олтин Ҳорн кўрфазининг атрофида жойлашган. Ҳозир реконструкция қилинмоқда.

 

Ленинград вилоятида жойлашган Токсово шаҳар қуйисида жойлашган СКА стадиони. Ташқи кўриниши ачинарли бўлишига қарамай, арена ҳозиргача ўзида ўйинларни қабул қилиб кетлмоқда.

 

2015 - йилнинг май ойида «Кубан»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган «Локомотив» Россия кубогини қўлга киритган учрашув, айнан Астрахандаги мазкур марказий стадионда ўтказилган. Бу стадион «Вольгар» футбол клубининг уй аренаси ҳисобланиб, Волга дарёси қуйиладиган Прямая Балда ва Кривая Балда кўллари яқинида жойлашган.

 

Мирнидаги «Тантана» стадиони. Олмоснинг дунёдаги энг йирик конларидан бири бўлган Мир кимберлит чуқурлиги яқинидан жойлашган. Дарҳақиқат, 1955 - йилда ушбу коннинг очилиши туфайли шаҳар ўзининг олдинги мавқеини тиклаши ва «Россиянинг олмос пойтахти» мақомига эга бўлиши керак эди, аммо бу амалга ошмаган.

 

Красноярскдаги марказий стадионининг юқоридан кўриниши. Арена орқасида Енисей дарёсининг Абакан канали жойлашган.

 

Вологда вилояти, Тотма шаҳридаги стадион. Бу стадион 1554 - йилда ташкил этилган ва ҳозирда яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

 

Карелия шаҳарчасининг Пряжа қишлоғидаги стадион. Ушбу номаълум аренада Карелия чемпионати ва Петрозаводск очиқ чемпионатининг доимий иштирокчиси бўлган «Воитто» футбол клубининг уй учрашувлари ўтказилади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 23:16, 05.03.2021.
Ўқилди: 7419 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.