Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

«Бавария» иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигаси 24 - тур доирасидаги энг марказий учрашув «Бавария» ва «Боруссия Д» жамоалари ўзаро қарама-қаршиликда майдонга тушишди. Учрашувни шиддатли ва голларга бой тарзда ўтишига ҳеч ҳам шубҳа йўқ эди ва амалда ҳам шундай бўлди. Ўйинни дахшатли тарзда бошлаган дортмундликлар, учрашувнинг 10 - дақиқасигача 2 марта рақиби дарвозасини ишғол қилишга эришганди. Эрлинг Холанд 2 ва 9 - дақиқаларида тезкор гол уриб, жамоасининг 2;0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади, аммо кейинги сонияларда ўз ўйинини тиклаган мюнхенлик футболчилар кетма-кет ҳужумлар уюштиришга эришди. Бу ҳужумлар самараси 26 - дақиқага келиб, ўз сўзини айтди. Лерой Санедан ажойиб пасни қабул қилиб олган Левандовски учрашувдаги ҳисобни қисқартиришга эришди. 44 - дақиқага келиб эса, полшалик футболчи пенальти гол уриб, дублни расмийлаштириб, ўйиндаги ҳисобни 2:2 кўринишига келтириб қўйди ва 1-тайм мазкур ҳисобда якунланди. Иккинчи тайм ҳам қарама-қарши ҳужумлар билан бошланди, лекин яратилган вазиятлардан ҳеч қайси жамоа фойдалана олмади. Ўзгартишлар билан жамоасини кучайтирган «Бавария» мураббийи, учрашувда очко йўқотишни умуман хоҳламади. Шунинг учун, жамоасини фақат олдинга боришга ундади. 88 - дақиқага келиб «Бавария» учрашувдаги ҳисобда олдинга чиқиб олишга эришди. Горетцка ажойиб гол уриб ҳисобни 3:2 кўринишга келтириб қўйди. 90 - дақиқадаги полшалик ҳужумчи Роберт Левандовски жамоасининг 4, ўзининг эса 3 - голини киритишга эришди. Якуний ҳисоб 4:2, «Бавария» ғалабаси.

«Бавария» - «Боруссия Д»: 4:2

Голлар: Левандовски 26, 44, 90+1, Горетцка, Холанд 2, 9.

Киритилди: 00:48, 07.03.2021.
Ўқилди: 4358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.