Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ирқчиликка қизил карточка кўрсат!

Баҳо:
+ | -
ФОТО: flickriver.com

Уругвайлик футболчисини 8 та учрашувдан четлатилганлигига "Ливерпуль" клубининг умуман эътироз билдирмагани кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Хатони тан олиш ва унга эътироз билдирмаслик ҳам марднинг иши.

Ҳозирги кунда футболнинг энг катта бош оғриқларидан бири ҳеч шубҳасиз ирқчилик. Дунё ўзгармоқда, глобаллашув жадаллашмоқда, тараққиёт илдамламоқда, бироқ минг афсуски, бу ижобий ўзгаришлар баъзи мияларга ҳануз таъсир қилмаяпти. Ҳануз оқ-қора ранглар, дин ва миллат ажратилмоқда, бир-бировни камситиш давом этмоқда.

ФИФА ирқчиликка қарши курашга бағишлаб қанча кўп чиройли маърузлар тайёрламасин ёки стадионлардаги "Say no to racizm" деб ёзилган баннерларини кўпайтирмасин, лекин амалда айбдорларга жиддий жазолар қўлламас экан, маърузаларга сарфланган қоғоз ҳайф, "Say no to racizm" баннерлари эгаллаб турган жойга ичбурғига даво бўладиган дори рекламаларини қўйган фойдалироқ. Чиндан ФИФА амалиётда худди Босния ва Ҳерцеговина ёки Швейцария футбол федерацияларни ҳуркитиб қўйгандек қарорлар чиқарганича йўқ ирқчиликка доир. Айбдор футболчини бир-иккита ўйиндан четлатиш ёки маошининг пластик карточкага тушадиган қисмидан арзимаган пул олиб қолиш билан иш битмайди, камида допинг истеъмол қилиб тушгандек жазолар даркор. Нуфузли ташкилотнинг биринчи рақамли кишиси (Зепп Блаттер) "Футболда ирқчилик йўқ", деб ўтирганидан кейин бу иллатдан жабр кўраётганлар дардини қайси кўлмакнинг сувига айтсин?! Ҳа, айтганча, ўша Блаттер юқоридаги гапидан сўнг қилган маърузасида "Ирқчиликка қарши курашишда давом этамиз" деганди. Йўқ нарсага нима қиларди курашиб?! Ҳечдан кўра кеч, деганларидек Зепп Блаттер ўйламай айтган гапи учун кейинчалик узр сўради, "ёшлик" қилиб, билмай айтгандир-да. "Сўзларим "ўхшамади", менга кўплаб муаммолар туғдирди, жуда пушаймонман, кечиринглар мени" деди у.

"Ирқчиликка қизил карточка кўрсат" шиори остида ишга киришган кампаниянинг етакчилари Англия футбол федерациясининг Луис Суарес ҳақида чиқарган жазосидан қониқиш ҳосил қилмай уни француз футболчиси Патрис Эврадан алоҳида узр сўрашга чақирганди.

"Узр сўраш ҳар доим кўплаб муаммоларнинг ечим топишида ёрдамчи бўлган. Бизнингча, Луис Сурарес қилган хатосини тан олиб, Патрис Эвардан узр сўраши шарт. Агар ўзини ҳимоя қилишда айтгани сингари тил фарқи жиҳатидан нотўғри тушиниш юз берган бўлса ҳам қилиши мумкин бўлган илк иш узр сўраш" деди ўша кампания етакчиларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес Патрис Эврага нисбатан "negro" сўзини ишлатган. У ўзини оқлаш учун қилган маърузасида Уругвайда бу сўзни ҳақорат маъносида фойдаланмаслигини таъкидлаган. Узр сўраганида ҳам Эвранинг номини тилга олмади ва Англияда "negro" сўзини қайта ишлатмаслигига сўз берди.

Суареснинг 8 та ўйиндан четлаштириши ҳам "Ливерпул"нинг баъзи мухлисларига таъсир қилмаган кўринади. Англия Кубоги доирасида ўтказилган "Ливерпуль" ва "Олдхэм" жамоалари баҳсида яна ирқчилик билан боғлиқ кўнгилсизлик юзага келди. Ўйин давомида меҳмонлар жамоаси футболчиси Том Адейемига нисбатан "Энфилд" стадионига йиғилган бир гуруҳ мухлислар хунук таърифларни ишлатишди. Ҳатто футболчи бунга чидай олмай кўз ёш тўкишга мажбур бўлди. "Ливерпуль" сардори Стивен Жерард ҳам Адейемини овутишга ҳаракат қилди. Ўйин вақтинчалик тўхтатилди.

"Ливерпуль" клуби тарихига назар ташланса ирқчилик билан боғлиқ муаммоларнинг ривожланишида клуб мухлисларининг "ҳиссаси" катта эканлиги кўзга ташланади.

Ангилияда ирқчилик узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ҳатто мамлакат футбол федерацияси ўтган аср бошларида бошқа давлатлар федерацияларини сариқ чақага ҳам олмаган, улар билан ҳамкорлик қилишни ҳам истамаган. Шу боис 1904 йилда ФИФАга Англия футбол федерацияси иштирокисиз асос солинган. Инглизлар бундан қаттиқ аразлаб, 1950 йилгача Жаҳон чемпионатлари баҳсларида иштирок этишдан воз кечишган.

70-йилларда замонавий инглиз футболида қора танли футболчиларни пайдо бўлишига замин ҳозирлаган "Вест Бромвич"да Регис, Куннинггэм ва Брендан Батсон исмли уч қора танли футболчи порлаганди. Уларнинг кучли ўйинини ҳазм қила олмаган рақиб ўйинчилари ва ишқибозлари ҳақоратлаш орқали хумордан чиқишган. "Ўрмонингга қайт" номли қўшиқлар тўқишган.

1987 йилда "Ливерпул" Ямайкада туғилган Жон Барнес исмли футболчини ўз сафига қўшиб олди. "Барнес келгач, клуб машғулот ўтказадиган майдонга трибуналарда бананлар ёғиларди. Худди майдонда маймун бордек ҳаракт қиларди ишқибозлар" деб эслайди шу даврни журналист Давид Хилл. Жон Барнес "Арсенал"га қарши сафар ўйинида илк бор "Ливерпул" сафида майдонга тушиши маълум бўлди. Ўйин бошланиши арафасида мухлислар майдонга банан улоқтиришни бошлашган, қизиғи, бананлар рақиб жамоа эмас, "Ливерпул" мухлислари ўтирган трибуналардан отилган.

Италияда ирқчилик деганда биринчи галда "Лацио" эсга келади, демак, Англияда "Ливерпул" шундай "шараф"га эга бўлмоқда, албатта, бир гала одам шаклидаги "маймун"ларнинг "шарофати" билан.

КАМСИТИЛГАНЛАР:
Тьерри Анри - Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Арагоес Хосе Антонио Рейесни ўйинга тушираётиб, Анрини кўрсатиб, "Чиқиб анаву қоравойни майдондан чиқариб ташла", деганди.

Самюэль Это'О — "Барселона"-"Атлетик" (Билбао) учрашувида Это'О рақиб футболчисининг башарасига тупирган эди. Бу ҳолатга "Атлетик" мураббийи Хавиер Клементе уни маймунга қиёслаб, шундай изоҳ берган эди: "Кечагача дарахтда ўйнаб юрганлар бугун ерга тушиб инсонларнинг юзига тупиряпти".
Англия ва Германия терма жамолари ўртасидаги ўйинлардан бирида инглиз ишқибозлар II Жаҳон урушини эслатиш учун бомба ташлайдиган самолётларнинг овозларига ўхшатиб бақиришган эди.

Австриянинг "Штурм" клуби "Манчестер Юнайтед"га мағлуб бўлади. "Штурм" клуби мураббийи мағлубиятни шундай изоҳлаган: "Биз бутун бошли МЮ га ўйинни бой бердик, оддий негрлар подасига эмас"

1916 йилда Жанубий Америка кубогида Уругвай Чили термасини 4-0 ҳисобида мағлубиятга учратади. Чили термаси раҳбарияти ўйинни бекор қилишни талаб қилади. Талаблари жуда хунук эди. Уларнинг фикрича, Уругвай сафида 2 нафар қора танли футболчи тўп сурган. Улар инсон эмас, шу боис ўйин бекор қилинсин, деб талаб қўйишди улар.

ЖЧ-98да Франция терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди. Аммо маҳаллий партиялардан бирининг фашист лидери Ле Пен термада қора танли футболчиларнинг кўплигини танқид қилиб шундай дейди: "Бу терма чемпион бўла олади, аммо сариқ чақага қиммат. Фақат Франция учун тўп суришгани учун олқишлаймиз".

Неймар да Сильва — Шотландия ва Бразилия термалари баҳсида банан улоқтирилган

Стефан М'Биа(Камерун) — 2007 йилда Милан Барош ("Лион"да ўйнарди) унга нисбатан сассиқ бўй таралаётганини кўрсатиш мақсадида қўли билан бурнини беркитган. Жазо: Барош 3 ўйинга четлаштирилди.

Зола Матумон — 2007 йилда конголик ушбу футболчи жамоа билан тузган шартномасини бекор қилди. Чунки клуб президенти Йохан Вермиерш "Дарахтлар ва бананлар эмас, ўйин ҳақида ўйлаш керак" деганди. Бу гапдан кейин ҳомийлар ҳам клуб билан шартномани бекор қилишди.

Франциялик таниқли футболчи Паскал Ноума "Страсбург"да ўйнаб юрган пайтида ўйин давомида рақиб футболчиларидан бирининг "Ёввойи одамхўр" деган гапини эшитиб қолади. Ўйиндан кейин рақиб футболчиларининг кийиниш хонасига бостириб бориб, бу гапни ким айтганини сўрайди. Ҳеч ким бўйнига олмагач, бутун жамоа футболчиларини дўппослайди.

Ҳамза ЁҚУБОВ тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.

Манман, кибрга берилган, ўзгаларни оёғини учида кўрсатадиган одам гектарлаб ерни ўз ичига олган Истироҳат боғи очмайдими, кибрни оёғининг остида мажақлаган камтар инсон очган оддий писта ва сигарета сотишга мўлжалланган кулбача ундан файзли кўринади. 

Киритилди: 13:57, 12.01.2012.
Ўқилди: 27272 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.