Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

5та энг яхши кўрсаткич. Месси, Герд Мюллер ва бошқалар...

Баҳо:
+1 | -

Европанинг нуфуз жиҳатдан ажралиб турувчи 5та чемпионати барчамизга малум бўлса керак. Ҳозир кучли бешликнинг энг сермаҳсул футболчилари билан таништириб ўтамиз.

ХХ аср ўрталарида фаолият юритган италиялик ҳужумчи Сильвио Пиола "А" Серияда энг кўп гол ўрган футболчи ҳисобланади. У Италиянинг "Ювентус", "Торино", "Лацио" ва "Верчели" каби клубларида тўп сўрган. Футболчи ички чемпионат доирасида 274та гол урган ва бу натижани ҳамон ҳеч ким янгилай олмаяпти.

Италиялик яна бир футболчи энг яхши тўпурар сифатида тарихда қолган, фақат Францияда.  Делио Оннис Лига 1 тарихидаги энг яхши голеадор ҳисобланади.  Мазкур футболчи "Реймс", "Монако", "Тур" ва "Тулун" жамоаларида тўп сурган ва 299 та гол билан рақобатчиларидан олдинда бормоқда.

Бундеслигада  энг кўп гол урган футболчи Герд Мюллер саналади. Германиялик ТСВ 1861 ва "Бавария" клубларидаги фаолияти давомида 365та урган ва у бу борада Германия чемпионатида тенгсиз.

Премьер-Лига тарихидаги энг яхши тўпарар бу Алан Ширер ҳисобланади. Афсонавий футболчи "Блэкберн Роверс" ва "Ньюкасл Юнайтед" сафида тўп суриб, умумий 260та гол урган. Шунингдек, англиялик 3 марта АПЛ олтин бутсаси соҳиби бўлган (1995,1996,1997).

Ла Лига тарихида энг яхши тўпурар ҳам энг яхши ассистент ҳам Лионель Месси. Биз уни бемалол бу мусобақанинг қироли десак бўлади. Месси ҳозиргача "Барселона" сафида бу турнирда 463та гол урди ва бу натижа ҳали кўпайиши эхтимоли катта. Бу борада унга яқин вақтлар ичида яқинлашиб олиш имконияти эса жуда паст. Чунки энг яқин таъқибчиси Роналду 311 та гол урган ва у ҳозир "А" Серияда ҳаракат қилмоқда.

Худайқулов КАРИМ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:32, 12.03.2021.
Ўқилди: 6114 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик