Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Тайёрланинг, чорак финалда "Эл-Классико" кўрамиз

Баҳо:
+ | -

Пайшанбадан жумага ўтар кечаси Испания кубоги нимчорак финалининг иккита жавоб учрашуви ниҳояланди.

Бильбаонинг "Атлетик" клуби 4 январь куни дастлабки ўйинда "Альбасете" майдонида голсиз дуранг имзолаб қайтганди. Жавоб учрашувида меҳмонларга мутлақо имконият қолдирилмади – 4:0.

Бошланғич таркибда Месси, Хави, Иньеста, Пуйол, Фабрегас ва Валдессиз ҳаракат қилган "Барселона" эса "Осасуна"га мағлуб бўла туриб, учрашувни барибир ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлди – 1:2. Саналганларнинг фақт биринчиси 58-дақиқада жавоб тўпи муаллифи Алексис Санчез ўрнига майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, "Камп Ноу"да бўлиб ўтган биринчи учрашувда "Барселона" 4:0 ҳисобда ғалаба қозонган эди.

ИСПАНИЯ КУБОГИ. 1/8 ФИНАЛ. ЖАВОБ УЧРАШУВЛАРИ

АЛТЕТИК БИЛЬБАО – АЛЬБАСЕТЕ 4:0 (1:0)
Голлар: Сусаэта (24), Андер Эррера (65), Токуэро (77), Сан Хосе (86)

ОСАСУНА – БАРСЕЛОНА 1:2 (1:0)
Голлар: Деян Лекич (41) – Алексис Санчез (49), Сержи Роберто (72)

Испания кубогида чорак финал жуфтликларининг ҳаммаси маълум бўлди. Илк учрашувлар қуйида келтирилган жуфтликлардан биринчи ёзилган жамоаларнинг майдонида 18 январда, жавоб учрашувлари эса 25 январда бўлиб ўтади:

ЭСПАНЬОЛ – МИРАНДЕС
МАЛЬОРКА – АТЛЕТИК БИЛЬБАО
РЕАЛ МАДРИД – БАРСЕЛОНА
ВАЛЕНСИЯ – ЛЕВАНТЕ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:06, 13.01.2012.
Ўқилди: 24910 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.