Польша президенти Анджей Дуда "Бавария" клуби ва Польша миллий жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскини давлат унвони билан мукофотлади.
Мамлакат раҳбари футболчига "Польша уйғониш Командор ордени"ни топширди. Ушбу мукофот турли соҳаларда юксак натижаларга эришганларга топширилади.
"Сиз нафақат спорт соҳасида, балки бизнинг миллий қаҳрамонимизсиз. Сиз Польша шарафини ажойиб тарзда ҳимоя қилмоқдасиз ва польшлик эканингизни алоҳида таъкидлаб келасиз. Сизга катта раҳмат", – деди президент.
32 ёшли Левандовски Польша терма жамоаси сафида 116та ўйинда майдонга тушиб, 63та гол урган ва 23та голга узатма берган. У Бундеслигада 8 карра чемпионга айланган бўлса, Европа чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққан.