Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Ла Лига тарихидаги энг яхши футболчилар. Месси биринчи, Роналдучи?

Баҳо:
+ | -

Football Whispers нашри Ла Лиганинг барча замонларнинг энг яхши 10 нафар футболчисини аниқлади. Ҳозир эса биз сизларга мазкур рўйхатни тақдим этамиз. 

10. Ладислав Кубала

Тарихдаги ўнта энг яхши футболчини танлаш жуда қийин, айниқса гап Ла Лига сингари чемпионат ҳақида кетганда. Аммо, мазкур чемпионат футболчиларини таққослаш доимо қизиқ. Бизнинг рўйхатимиз элликинчи йилларда порлаган венгер Ладислав Кубала билан бошланади. У 1951 йилда "Барселона"даги фаолиятини бошлади. Дастлаб ҳеч ким Кубалани Каталония клубида ўйнаб кетишига ишонмаган эди. Ладислав эса ўз голлари билан танқидчиларнинг оғзини ёпиб қўйди.
"Барса" таркибидаги биринчи мавсумида Кубала ажойиб ўйин кўрсатди, 19 ўйинда 26 гол урди. Шу қаторда "Спортинг Хихон" клубига қарши битта ўйинда 7 гол, "Сельта"га 5 гол ва иккита марта хет-трик қайд этганини ҳам айтиб ўтиш керак. Ўша мавсум "Барса" учун ўз тарихидаги энг муваффақиятли мавсумлардан бирига айланди: жамоа чемпионат, кубок ва Испания суперкубогини қўлга киритди. Ладислав "Барса"ни 280та гол ва 11 соврин билан 1961 йилда тарк этган.

9. Икер Касильяс

Касильяс бу рўйхатдан жой олган ягона дарвозабон. Жаҳон ва икки карра Европа чемпиони "Реал"га жуда ёшлигида қўшилган. Икер "қаймоқранглилар" сафида дебютини амалга оширганда, бор йўғи 18 ёш эди. Ўша мавсумда Касильяс Чемпионлар Лигасидаги энг ёш дарвозабонга айланди, шунингдек "шалпангқулоқ" кубокни ўз фаолиятида биринчи марта ютди. Сезганингиздек, гап 1999/00 йилги мавсум ҳақида кетмоқда.
Умуман олганда, Касильяс "Реал" таркибида 725 марта майдонга тушган. Испан дарвозабони мазкур учрашувларнинг 177 мартасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Унинг совринлари қаторида 5та Испания чемпионлиди, 2та Испания кубоги, 3та Чемпионлар Лигаси, 2та УЕФА суперкубоги, 1та қитъалараро кубок ва 1та Клублар ўртасидаги ЖЧ олтин медаллари мавжуд

8. Рауль

Рауль "Реал" тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уни бу йўйхатга киритмасак, адолатдан бўлмасди. Испан футболчисининг фаолияти жуда қизиқарли. У "Реал" даги карерасини 15 ёшида душман "Атлетико"дан кўчиб ўтиш билан бошлаган. Ҳужумчи шундай ажойиб ўйин кўрсатардики, Раулни дарҳол асосий жамоага жалб этишди ва клуб тарихидаги энг ёш ўйинчига айланди. Яна бир қизиқ маълумот, ҳужумчининг биринчи профессионал голини, айнан "Атлетико"га қарши учрашувда киритган.
Фаолияти давомида Раул олти марта Испания чемпиони бўлди ва уч марта Чемпионлар Лигасидаги ғолиблигини нишонлаган.

7. Дани Алвеш

Энди навбат - ҳимоячиларга. Тарихдаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси Дани Алвеш эканлиги ҳақида ҳеч ким баҳслаша олмаса керак. У "Барселона"га кўчиб ўтгач, дарҳол жамоанинг ажралмас бўлагига айланди. 2008 йилдан, 2016 йилгача Алвеш каталонияликларга 3 марта Чемпионлар Лигаси кубоги, бешта Испания кубоги ва олтита Ла Лига чемпионлигини ютишига ёрдам берди.

Умуман олганда унинг ҳисобида 400дан ортиқ ўйин бор. Бразилялик футболчи нафақат ҳимояда, балки ҳужумларда ҳам яхши эди. Испанияда Дани доимий равишда голлар яратишда қатнашган. Унинг ҳисобида 247 учрашувда, 14 гол мавжуд.

6. Франциско Хенто

Хентонинг кубоклар жавонига бир қарашнинг ўзи, уни Ла Лига тарихидаги энг буюк ўйинчи деб аташ учун етарли бўлади. Нима учун? Чунки, ҳеч кимда ундаги каби 12та Ла Лига чемпионлиги олтин медаллари йўқ. Бундан ташқари, Франциско нафақат Испанияда, балки унда олтита Европа чемпионлар кубоги ҳам бор - бу яна бир рекорд!

Хенто тезлиги билан жуда машҳур бўлиб, шу туфайли у рақиб ҳимоячиларини доимо ортда қолдирган. Ҳужумчи 438 марта Испания чемпионати доирасида майдонга тушган. Хенто фаолияти давомида "Расинг"да, кейинчалик эса "Реал Мадрид" жамоасида ўйнаган. Қўлга киритган медалларининг асосийсини Мадрид клуби сафида қўлга киритганини ҳам айтиб ўтишимиз керак.

5. Серхио Рамос

Серхио Рамос Испания футболи тарихидаги энг буюк ҳимоячилардан бири ҳисобланади. У "Севилья" академияси футболчиси ҳисобланади, аммо "Реал" тезда ёш футболчини ўз жамоасига таклиф қилган. Серхио Мадридда 2005 йилдан бери тўп тепиб келади ва пойтахт жамоасига садоқатини намойиш этиб келмоқда.
Мутахасисларнинг фикрича, Рамос ҳимояда ўтиб бўлмайдиган девор ҳисобланади. Ҳимоячи ҳам марказда, ҳам қанотда ҳам ўйнай олади. Бундан ташқари, Серхио аллақачон 100 та гол уриб, чемпионат тарихидаги энг кўп гол урган ҳимоячига айланди. Шунингдек, у "Реал Мадрид" формасида 500 дан ортиқ учрашув ўтказган. Қолаверса, Испания терма жамоаси таркибидаги 178та ўйинни ҳам айтиб ўтиш зарур.

4. Хави ва Андрес Иньеста

4-поғонадан нега иккита футболчи жой олган деб ўйлаётгандирсиз. Ҳозир сабабини тушунтираман. Агар, биз бу икки футболчини бир-биридан ажратсак, уларнинг ютуқлари орқа фонда қолиб кетади. Ҳа, би икки ярим ҳимоячини ажратиб эътироф эта олмаймиз. Ёши бироз каттароқ Хави 1998 йилда "Барселона" Ла Лигада ғалаба қозонган мавсумда дебютини амалга оширган. 2002 йилда Андрес Иньеста ҳам каталонияликлар ярим ҳимоясида пайдо бўлгунча бу Хавининг ягона соврини эди. Испаниялик тандем шу қадар кучли эдики, ўн йилдан ошиқ вақт давомида "Барселона"ни уларсиз тасаввур қилиб бўлмас эди.

Биринчи медалдан ташқари, Хави Иньеста билан яна еттита Ла Лига чемпионлигини ютди. Уларнинг энг яхши мавсуми 2012/13 йил ҳисобланади. Ўшанда "Барса" 100 очко билан Ла Лига рекордини таъқиб қилган. Хави кетганидан кейин Иньеста ўйнашда ва ғалаба қозонишда давом этди. Аммо бари-бир, Андрес учун дўсти билан билан ўйнаш ёқимли бўлган. Улар биргаликда тўрт марта Чемпионлар Лигаси кубогини ютишган эди. Аммо ушбу жуфтликсиз каталонияликлар ҳеч қачон чорак финалдан нарига ўта оламаган.

3. Криштиану Роналду

Кўп мухлислар мазкур ўринга келганда эътироз билдириши аниқ. Шошилманг: мазкур рўйхатда ҳеч ким Роналду ва Мессини бир-бири билан таққосламоқчи эмас. Бу шунчаки, энг яхши футболчилардан ташкил топган рўйхат. Роналду бошқа чемпионатларда ўйнаганлиги сабабли, бироз пастроқ ўриндан жой олди. Роналду ҳозирда Италия чемпионатида тўп сурмоқда, лекин испанлар уни ҳеч қачон унутмайди. Чунки, Криштиану "Реал" сафида ўчмас из қолдиришга эришган.
Роналду Мадрид жамоаси сафида 438 ўйинда, 451та гол уришга эришган. Бу эса битта ўйинда битта голдан кўпроқ! Ла Лиганинг ўзида, португалиялик 292 ўйинда 311 гол ва 96 голли пас беришга эришган.

Криштиану ёрдами билан "қироллик клуби" кубоклари сонини кўпайтирди: Чемпионлар Лигасидаги тўртта ғалаба (Роналду мазкур чемпионатда "Реал" сафида 105 гол урган), иккита Испания кубоги каби совринларга эга чиққан. Роналду "қаймоқранглилар" тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб, "Олтин тўп"ни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

2. Альфредо Ди Стефано

Альфредо Ди Стефанонинг буюклигини инкор этиб бўлмайди. У шунчалик яхши эдики, ҳатто Роналдудан юқорироқда жой олган. Қизиғи шундаки, аргентиналик футболчи фаолиятининг бошида "Реал"да ҳам, "Барса"да ҳам ўйнаши мумкин эди - иккала клуб ҳам футболчи учун кураш олиб боришган. Аммо каталонияликлар футболчини "қаймоқранглилар"га бой бериб қўйишди. Бу катта хато эди.

Альфредо Ди Стефано Мадридда ўн йилдан кўпроқ вақт ўйнаган ва у ерда сайёрадаги энг буюк ўйинчи деб номланиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлади. Альфредо кўп гол киритиши билан ном қозонган. Футболчи "Реал"да 396 учрашувда 308 гол уришга эришган. Ди Стефано билан "Реал Мадрид" кетма-кет бешта Европа кубогини, шунингдек саккиз марта Ла Лига кубоги ва битта Испания кубогини ютган ҳолда дунёнинг энг кучли клубига айланди. Қолаверса, Ди Стефано икки карра "Олтин тўп" соҳиби эканлигини ҳам унутмайлик

1. Лионель Месси

Сиз ким биринчи поғонадан жой олганлигини, аллақачон билгандирсиз. Ҳа, бу - Лео Месси. Аргентиналик кичкина сеҳргар 13 ёшида "Барселона"га келиб, нафақат клубнинг энг буюк футболчисига, балки кўпчиликнинг фикрига кўра дунёдаги энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди. Унинг эришган барча ютуқларини кўриб чиқсак, анча вақт кетиб қолиши мумкин.

Лео Ла Лига, Чемпионлар Лигаси, Испания кубоги, суперкубоги, УЕФА суперкубоги, клублар ўртасидаги ЖЧ каби мусобақаларда ғалаба қозонган. Унинг ҳисобида 36та хет-трик бор. 2011-12 йилги мавсумда Месси 37 ўйинда 50та гол уришга эришган - бу тарихдаги иккинчи энг яхши натижадир. Шунингдек, аргентиналик ҳисобида 6та олтин тўп соврини ҳам мавжуд.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: Football Whispers
Киритилди: 21:28, 02.04.2021.
Ўқилди: 7315 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.