А Серия 29 турдан ўрин олган баҳсда "Женоа" ўз майдонида "Фиорентина" билан тўқнаш келди. Генуя шаҳридаги Луиджи Феррарис ўйингоҳи мезбонлик қилган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.
Дастлаб, биринчи бўлим бошида майдон эгалари хисобни очишди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса, меҳмонлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди.
Иккинчи таймда дарвозаларга гол киритилмади ва ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа "Женоа" 32 очко билан 13 ўриндан жой олди, бугунгача 30 очко тўплаган "Фиорентина" эса 14 поғонани эгаллади.
«Дженоа» – «Фиорентина» 1:1 (1:1, 0:0) «Луиджи Феррарис»
Голлар: 1:0 – 13 Дестро, 1:1 – 23 Влахович.
«Дженоа» – Перин, Бираски (Зайц, 62), Масьелло, Кришито, Дзаппакоста, Стротман (Мелегони, 83), Радованович, Бадель, Бехрами (Гильоне, 70), Дестро (Пьяца, 70), Скамакка (Шомуродов, 83).
«Фиорентина» – Дронговски, Пеццелья, Мартинес, Касерес (Бираги, 71), Венути (Амрабат, 89), Пульгар, Бонавентура (Эссерик, 71), Рибери, Кастровилли (Кальехон, 83), Миленкович, Влахович (Куаме, 89).
Огоҳлантиришлар:
Стротман (2), Зайц (63), Пульгар (90).
Четлатиш:
Рибери (51).