Кириш Регистрация

Илҳом Мўминжонов: «Прессинг эвазига 2та гол уриб олдик»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Про-лиганинг 3-тури доирасида бўлиб ўтган "Истиқлол"га қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бугунги рақибимизни ўрганиб чиққан ҳолда ўйинга тайёргарлик кўрдик. Рақибимиз таркибида иқтидорли ижрочилар ҳаракатланишди. Лекин биз юқори прессинг қўллаб, 25-дақиқага келиб 2 та гол киритишга эришдик. Шундан кейин футболчиларимиз бироз бўшашишди ва биринчи бўлим охирида тўп назорати "Истиқлол" жамоасига ўтди.

Иккинчи бўлимда йигитларимизнинг ўйини анча фаоллашиб, бир қанча хавфли вазиятларни яратдик. Лекин, бундан унумли фойдалана олмаган бўлсакда, якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик ва бу ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклаб қоламан.

Жамоамиз таркибида 25 футболчи рўйхатдан ўтган ва уларнинг ҳар бири бир хил савияга эга. Ҳозирги кунда жамоада рақобат анча кучли. Шунинг учун, кимдир жисмоний, яна кимдир тактик ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлса, ўша ўйинчилар майдонда ҳаракатланмоқда.

Чемпионатимиз ҳали узоқ давом этади. Отабек Зокиров, Абдул Азиз Юсупов ва қайдномага киритилмаган қолган ўйинчилар ҳали бизга кўп ёрдам беришади.

Биринчи ўйинда эътибор берган бўлсангиз дастлабки 30 дақиқада юқори прессинг қўллаб, 3та гол киритишимиз керак эди. Янгиердаги ўйинда ҳам айнан прессинг усулини қўллаб тезкор гол урдик. Тўғри, кейинчалик гол кирита олмаган бўлсак ҳам кўпгина голли вазиятларни яратишга эришдик ва ҳисобни йирик кўринишига олиб келишимиз мумкин эди.

Афсуски, бугун ҳужумчимиз Марко Обрадович гол ура олмади, лекин кейинги учрашувларда унга албатта омад кулиб боқади, деб умид қилиб қоламиз", — деди Мўминжонов.

"Нефтчи" ФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 23:18, 06.04.2021.
Ўқилди: 1783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик