Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Англия чемпионатидаги энг кўп маош оладиган мураббий ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -

Англия Премер лигасидаги клублардан бирига мураббий бўлиб ишлашни дунёдаги кўпчилик мутахасис исташса керак. АПЛ тарихига назар ташласангиз, ушбу чемпионатда жуда кучли ва футбол тарихида ўз номини қолдира олган мутахсислар ишлаганлигига гувоҳ бўласиз. Сер Алекс Фергусон, Арсен Венгер каби мураббийлар шулар жумласидандир. Ҳозирги кунда эса Пеп Гвардиола, Жозе Моуриньо ва Юрген Клопп Премер лиганинг айни дамдаги - юлдуз мураббийлари. Ҳозир эса биз сизларга мазкур чемпионатдаги жамоаларнинг устозлари қанча маош олиши ҳақида суҳбат қурамиз. Шундай қилиб, ҳозирда Премер лигада ишлаётган 20 нафар йигирма мутахасис орасидан энг кўп пул топаётган топ-7 нафари ҳақида гаплашамиз. 

 

7. Оле-Гуннар СУЛЬШЕР - йилига 7,5 миллион фунт

Ёши: 47 ёшда
Фуқаролиги: Норвегия
Клуб: "Манчестер Юнайтед"

Алекс Фергюсон қўл остида юқори натижаларга эришган "Манчестер Юнайтед"ни айни пайтда норвегиялик мутахасис Сульшер бошқариб келмоқда. Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо омадсизликка учрагандан сўнг, клуб раҳбарияти "қизил иблислар"нинг собиқ футболчисига ишонч билдиришди. Дастлаб, норвегиялик билан шартнома, шунчаки мавсумни якунлаб қўйиш учун тузилган эди. Аммо, якунда Оле-Гуннар билан ўртадаги ҳамкорликни янада узайтиришди.

Сульшернинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳозирги маоши йилига 7,5 миллион фунтни ташкил қилади. Аммо, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакк, норвегиялик мутахасис ушбу жамоа билан эришган ютуқлари билан мақтана олмайди. "Қизил иблислар" Оле Гуннар бошчилигида ҳеч қандай соврин ютишмаган. Бундан ташқари, клуб маъмурияти мутахасис билан ўртадаги битимни яна узайтириш ҳақидаги хабарлар чиқмоқда.

6. Марсело БЬЕЛСА - йилига 8 миллион фунт

Ёши: 65 ёшда
Фуқаролиги: Аргентина
Клуб: "Лидс"

Ўтган мавсумда "Лидс" анча йиллик танаффусдан сўнг, яна Премер лигага қайтди. Бунда албатта мураббий Бьелсанинг хизматлари катта. Бундан ташқари, "оқлар"ни АПЛда яхши ўйин кўрсатишида ҳам Марселонинг эффектидир.
Дарҳақиқат, ҳозирги "Лидс" бутунлай Бьелсанинг жамоаси. Футбол оламида ўзига яраша обрўга эга бўлган аргентиналик мутахасис жамоасини кучли томонларини кўрсатишга ёрдам берди. Гарчи, ички чемпионатда "Лидс" янги бўлса-да, клуб мураббийига маош тўлаш бўйича кучли 7ликдан жой олган. Ҳозирда Бьелсанинг йиллик даромади 8 миллион фунтни ташкил қилади. Албатта, Премер лигада янги келган жамоа мураббийига "Манчестер Юнайтед" устозидан кўпроқ пул тўлаши ажабланарли ҳолат. Лекин, шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, Марсело Бьелса Сульшерга қараганда, тажрибали ва анча етук мураббий ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, бу ҳолатни нормал қабул қилиш керак.

5. Брендан РОЖЕРС - йилига 10 миллион фунт

Ёши: 47 ёшда
Фуқаролиги: Шимолий Ирландия
Клуб: "Лестер"

"Суонси" ва "Ливерпуль"даги фаолияти орқали АПЛда ном қозонган Рожерс ўтган йилнинг феврал ойида "Лестер" мураббийлигини қабул қилиб олди. Шимолий ирландиялик мутахасис "тулкилар" рулига келиши осон кечмаган, чунки ўша пайтда Бренданнинг "Селтик" билан ҳали шартномаси бор эди ва Шотландияда ушбу жамоа билан яхши натижалар қайд этиб, кубокларни бирин-кетин ютаётган эди. Аммо, Премер лигадаги рақобат даражаси, таркибдаги кучлироқ футболчилар ва Европа мусобақаларида ўйнаш ҳаёли, эҳтимол Рожерсга ваъда қилинган 10 миллион фунт мураббийнинг "Лестер"га ўтишига туртки бўлгандир.
Ўтган мавсумда "Лестер" Чемпионлар Лигасига қатнашиш учун охиригача курашди, аммо "тулкилар" мақсадларига эриша олмади. Аммо, бу йил "Лестер" кучли тўртликка кириш учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.


4. Карло АНЧЕЛОТТИ - йилига 11,5 миллион фунт

Ёши: 61
Фуқаролиги: Италия
Клуб: "Эвертон"

1999 йилдан буён, фақат топ-клублар билан ишлашга ўрганган Анчелотти 2019 йилнинг декабр ойида, ўртамиёна "Эвертон" бошқарувига келди. Ушбу ҳолат кўпчилик мутахасис ва мухлисларни бироз ажаблантирди. Чунки, фақат юлдуз футболчилар билан ишлашга ўрганган Карло отани "ирислар" мураббийлигига келиши кутилмаган ҳолат эди. Аммо ўтган йилги мавсумдан ташқари, "Эвертон" ҳақиқатан ҳам Анчелотти фаолиятига мос келишини кўрсатди. Жамоа билан етакчи клубларга, етарлича қаршилик кўрсатиб келишмоқда. Жорий мавсум бошида, Анчелотти шогирдлари АПЛда ҳақиқатдан ҳам, ажойиб ўйинлар кўрсатишди. Аммо, орадан бироз вақт ўтгандан сўнг, клубнинг натижалари тушиб кетди. Лекин, ҳали ҳам "Эвертон"да Чемпионлар Лигасида қатнашиш учун етарлича имоният бор.
Шундай қилиб, Карлонинг энг устувор вазифаси "Ливерпуль", "Челси" каби жамоаларга қаршилик кўрсатиб, кейинги йил Европа майдонларида тўп суриш. Агар шундай бўладиган бўлса, клуб ҳар йили италияликка тўлайдиган 11,5 миллион фунт пули беҳуда кетмаётган бўлади.

3. Юрген КЛОПП - йилига 15 миллион фунт

Ёши: 53
Фуқаролиги: Германия
Клуб: "Ливерпуль"

2015 йилнинг кузида "Ливерпуль"ни қабул қилиб олган Юрген Клопп, аллақачон барча "қизиллар" мухлислари учун идеал мураббийга айланиб улгурди. Ушбу мутахассис ўз жамоасини 2018/19 Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан ташқари, ўтган мавсумда ўттиз йилдан бери қўлга кирита олмаётган Англия чемпионлигига эга чиқишди! Қолаверса, ушбу чемпионликка эришиш учун, энг катта таъқибчиси "Манчестер Сити"ни нақ 18 очкога ортда қолдиришди.
Аммо, "Ливерпуль" жамоаси бунинг учун Клоппга яхшигаина пул ҳам тўлашади. Хабарларга кўра, немис мураббийи йилига 15 миллион фунт ишлаб топади. Лекин, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Юрген ушбу пулни, ҳар томонлама қоплаб бера олади. Сабаби, мутахасис савияси бироз пастроқ бўлган футболчилар билан ҳам қандай ишлаш кераклигини билади ва керакли натижага эриша олади. Шунинг учун ҳам ўтган йили, Клопп ва "Ливерпуль" ўртасидаги битим 2024 йилгача узайтирилди.

2. Жозе Моуриньо - йилига 15 миллион фунт

Ёши: 57 ёшда
Фуқаролиги: Португалия
Клуб: "Тоттенхэм"

Жозе "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганидан сўнг, деярли бир йил давомида мураббийлик карерасини тўхтатишга мажбур бўлди. Аммо, Моуриньо тезда фаолиятини давом эттирди. Англияда "Челси" ва "Манчестер Юнайтед"да ишлаган мутахасиси, бу сафар Лондоннинг бошқа жамоаси "Тоттенхэм" бошқарувига келди. Гарчи, Моуриньо бошчилигида "шпорлар" ўтган мавсумда Чемпионлар Лигаси зонасига кира олмаган бўлса-да, Европа Лигаси йўлланмасига эга чиқишган эди. Жорий мавсум бошини ҳам Лондон клуби ажойиб бошлашган эди, аммо кейинчалик уларнинг натижаси тушиб кетди. Қолаверса, Европа Лигасидан ҳам шармандаларча тарк этишди. Аммо, лондонликлар ҳозиргача португалиялик мутахасис билан бирор нарсага эришмаган бўлса-да, Жозега йилига 15 миллион фунт маблағ тўлашни канда қилмаяпти. Эҳтимол, кейинги мавсумдан эътиборан "шпорлар" "specialone" билан ўртадаги шартномани бекор қилар. Аммо, буларнинг ҳаммаси Лига кубоги доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши финал учрашувидан кейин ҳал бўлади.


1. Хосеп ГВАРДИОЛА - йилига 22 миллион фунт

Ёши: 49 ёшда
Фуқаролиги: Испания
Клуб: "Манчестер Сити"

Замонамизнинг энг ёрқин ва юқори даражадаги мураббийларидан бири ҳисобланадиган Хосеп Гвардиола рейтингимизнинг биринчи ўринидан жой олди. Испаниялик мутахасис "Манчестер Сити"да тўрт мавсумдан кўпроқ вақтдан бери ишламоқда. Шу вақт ичида Пеп "шаҳарликлар"ни икки марта Англия чемпиони совринига эга чиқишига ёрдам берди. Ушбу мавсумда ҳам буни амалга оширишига озгина қолмоқда. Аммо, Гвардиола ҳали "Барселона" билан икки марта ғалаба қозонишга муваффақ бўлган Чемпионлар Лигаси кубогини, "шаҳарликлар" билан қўлга кирита олмаяпти. Мураббий ва клуб ўртасидаги шартнома 2023 йилгача амал қилади. Агар, ушбу мавсумда ҳам "шалпангқулоқ" кубокни қўлга кирита олмаса, бу битим янгиланмаслиги мумкин.
Шартнома шартлари матбуотда эълон қилинмаган, аммо манбаларнинг таъкидлашича, Пепнинг маоши ҳозирги пайтдаги қийин вазиятларга қарамай, йилига 20дан 22 миллион фунтга кўтарилган. Ушбу нарх ҳозирча АПЛдаги энг катта маош ҳисобланиб келади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:17, 08.04.2021.
Ўқилди: 6325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.