Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

«Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувидан кейин 7 киши жавобгарликка тортилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тури доирасида 7 апрель куни бўлиб ўтган «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувидан (1:2) кейинги тартибсизликларда қатнашган етти нафар фуқаро жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «в», «г» бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирга қадар 6 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 1 нафар фуқаро эса 183 ва 194-моддалари бўйича жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида учрашув бош ҳаками Фирдавс Норсафаров видеотакрорлардан кейин «Навбаҳор» дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Драган Черан голга айлантириб, «Пахтакор»нинг ғалабасини таъминлади. Ҳакамнинг бу қарори стадионга йиғилган наманганлик мухлисларни жунбишга келтирди ва оммавий тартибсизликларга сабаб бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:37, 08.04.2021.
Ўқилди: 4835 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик