Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Диёр Имомхўжаев: «Бухгалтерияси ишламайдиган клублар мавсумнинг ўртасида ҳам мусобақадан чиқариб юборилади»

Баҳо:
+ | -

"Бугун Биринчи лига мавсуми старт олади. Про лига йўлланмаси учун 12 та клуб ғолиблик учун курашади.

Биринчи лига клублари фақатгина ғолиблик ҳақида эмас, чин маънода профессионал клубга айланиш ҳақида ҳам ўйлашлари лозим. Фақатгина шу йўл билан улар профессионал футбол клублари жамланган лигага йўл олишлари мумкин.

Про лига талаб ҳамда тартиб жиҳатидан ўз йўналишига тушиб бормоқда. 2-3 йилда бу лига янада ажойиб кўринишга келади. Энди навбат Биринчи лига клубларига. Ярим профессионал футбол клублари иштирок этадиган мазкур лигада ҳамма ҳам охиригача етиб бора олмаслиги мумкин.

Содда қилиб тушунтирганда, бухгалтерияси ишламайдиган, аудит натижалари футбол инкор қиладиган фактларни келтириб чиқарган клублар мавсумнинг ўртасида ҳам мусобақадан чиқариб юборилади. Бу ҳолат Регламентда акс этган, ҳар бир клуб таъсисчиси бу борада ЎзПФЛ билан алоҳида келишув имзолаган.

Биринчи лига учрашувлари фақатгина шанба ва якшанба кунларига тайин қилинган. Турли йўллар билан буни истамаган клублар бўлди. Бироқ талаб қатъий. Иш кунларидаги айрим кўзбўямачиликлардан тийилиш учун бу бизнинг навбатдаги қадам.

Ҳалол ва тўғри футболни қадрлайдиган, чинаккам клуб сифатида ишлайдиганлар билан биргамиз. Бизга шунчаки 10-15 футболчи йиғилмасидан иборат жамоа керак эмас. Бундай ҳаваскор жамоалар учун бизда Иккинчи лига мусобақаси бор"

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 16:23, 10.04.2021.
Ўқилди: 4066 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.