Бугун пойтахтимиздаги муҳташам "Hyatt Regency" меҳмонхонасида таниқли UFC жангчиси, юртимиздаги энг машҳур спортчилардан бири Маҳмуд Муродов ва "Туркистон Су" махсус олтин заррачали қўшилган сув ишлаб чиқарувчи компанияси билан ўзаро шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида "Туркистон Су" компанияси асосчиси ва таъсисчиси Камолиддин Дадажонович Бобоев ва Абдуҳамид Абдуваҳобов, "Туркистон Су" бренди бош директори Музаффар Газиев, "Туркистон Су" лойиҳаси директори Дилшод Каратаев, ҳамда тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор Севара Убайдуллаева иштирок этишди. Ушбу тадбир аввалида, UFC устаси ва компания асосчилари ўртасидаги шарнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шундан кейин, лойиҳа асосчилари ва Маҳмуд Муродовга матбуот анжуманига йиғилган журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.
Журналистлар томонидан "Нега айнан "Туркистон Су" компанияси билан шартнома имзоладингиз. Ахир, Ўзбекистонда сув ишлаб чиқарадиган компаниялар кўп-ку?", деган саволга, Маҳмуд Муродов қуйидагича жавоб берди: "Аввало, барчага Ассалом-у алайкум, сизларни мазкур саройда кўриб турганимдан хурсандман. Мазкур компания билан шартнома имзолшим учун бир қанча сабаблар бор эди. Биринчидан, ушбу лойиҳа асосчилари мен туғилган Бухоро шаҳриданлиги бўлса, иккинчи томондан ушбу компания бренди эътиборимни тортди. Чунки, олтин заррачалари қўшилган сув деганда, хоҳлайсизми йўқми, кўпчиликнингинг қизиқтириши аниқ.
Сувнинг инсон организмига қанчалик фойдалиги ҳақидаги саволга олий тоифали шифокор Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди: "Бугунги тадбирда биринчи қўйилган қадам, бу инсон саломатлиги тиклашга қаратилганлиги эътиборга моликдир. Ушбу сувни таркибида инсон организмида пайдо бўлиши мумкин бўлган турли хил касалликларнинг олдини олишга ёрдам берадиган витамин ва минераллар бор.
Ҳозирги кунда "Туркистон Су" компанияси кўпгина машҳур спортчилар билан шартнома имзолаётганини кузатмоқдамиз. Бугун эса УФК жангчиси билан шартнома имзоланаётганини кузатмоқдамиз. Бундай машҳур спортчилар билан шартнома имзолашда компаниянинг асосий мақсади нимада деган саволга, лойиҳа асосчиси Камолиддин Бобоев қуйидагича жавоб берди: "Бизга бу саволни кўплаб журналистлар беришган. Аввало, бундан кўзланган мақсад, мазкур спортчиларни кўплаб чет мамлакатларида кузатишади. Мисол учун, Маҳмуд Муродовни бутун дунёда танишади ва жангларини бевосита томоша қилишади. Бизнинг кўзлаган нарсамиз эса ушбу сувнининг брендини бутун дунёда билишини хоҳлаймиз. Шартномаларнинг асосий ғояси мазкур миллий брендни жаҳон бозорларигача олиб чиқиш"
Матбуот анжуманининг қолган қисми ҳам, шу каби қизиқарли савол-жавоблар билан ўтказилди.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.