Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Исломбек Исмоилов: «Асосий вазифани бажардик, лекин иккинчи вазифани уддалай олмадик»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" ва "Турон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар  мураббийи Исломбек Исмоилов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Барчани кириб келган Рамазон ойи билан табриклайман. Бугун дуранг адолатли натижа бўлди. Ҳар икки жамоада қатор вазиятлар яралган бўлса-да, улардан фойдалана билмадик. Гарчи ўйин мухлисларсиз ўтган бўлсада, у анча жанговар руҳда ўтди.

"Навбаҳор" доимо ўз уйида рақибларига жиддий қийинчилик туғдиради, чунки жамоанинг мухлислари яхши қўллаб-қувватлашади. Лекин барибир, майдонда асосий ишни футболчилар бажаришади. Ҳар икки жамоага очко сув ва ҳаводек зарур эди. Бизга ҳам, мезбонларга ҳам ғалаба керак эди. Шу боис, ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан тўп суришди. Жамоа йиллар давомида шаклланади, бунинг учун вақт керак. Жамоада кўплаб легионерлар бор, тил борасида муаммо бор. Футбол — бу мулоқот, футболчилар майдонда ўзаро мулоқот қилиб ўйнашлари керак. Шу масалада бироз муаммо туғилмоқда. Бугунги асосий вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик эди, буни бажардик. Лекин иккинчи вазифа гол уришни уддалай олмадик.

Тўғри, бугун ёш футболчиларни майдонга туширдик. Асилбек Қаюмов Суперлигада дебют қилди, аста-секин ўз ўйинини топиб олади. Билол Тошмирзаев ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Бу футболчилар шу кунгача Суперлига ҳавосини кўрмаган, лекин вақт ўтгани сари элитага кўникиб олишади.

Карикарини алмаштиришимизга сабаб, ўйин давомида кўрдикки, ҳар икки жамоа асосий эътибор узун узатмаларга қаратди. Бизнинг футболчилар иккинчи қаватдаги курашларда ютқазишди. Карикари Азимжон Аҳмедов билан курашда ютқазди. Шунинг учун уни алмаштирдик.

Ғиёс Комиловда жароҳат бор эди. Жаҳонгир Меҳмоновни эса бугунги ўйиндаги ҳолатдан келиб чиқиб, майдонга туширмадик, бошқа футболчиларимизга имконият бердик. Меҳмонов тажрибали футболчи, унинг кейинги ўйинларда фойдаси тегишига ишонаман", — деб фикрини якунлади Исломбек Исмоилов.

Манба: https://t.me/fcnavbahor
Киритилди: 23:06, 16.04.2021.
Ўқилди: 3677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.