Кириш Регистрация

Шавкат Саломов: Мавсумолди йиғинларидаги натижалар муҳим эмас

Баҳо:
+1 | -
www.fcbunyodkor.com

“Бунёдкор”нинг Дубайдаги ҳар иккала учрашувида ҳам Шавкат Саломов фаоллиги билан ажралиб турди. Шавкатнинг Дубайдаги йиғин, ўтган учрашув ва “Вольфсбург” дарвозасига киритган голи ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳар куни икки маҳалда машғулот олиб боряпмиз. Одатда, мавсумолди ўқув-машғулот йиғинлари осон бўлмайди. Балки ҳозирги машғулотлар кейинчалик йил давомида бизга ёрдам беради. Ўз таркибида маҳорат эгаларини жамлаган кучли рақибларга қарши майдонга тушдик. Бундай учрашувлар бизга катта тажриба беради ва бу келажакда ўйинимиз янада яхшироқ чиқиши учун фойдали. “Вольфсбург” дарвозасига киритган голимда ўзимнинг хизматимдан кўра, бутун жамоадошларимнинг ёрдамлари кўпроқ бўлди. Мавсумолди ўйинларидаги натижалар муҳим эмас, энг асосийси – мавсумга муносиб ҳозирлик кўриш, Чемпионлар лигасидаги кучли рақибларни ер тишлатадиган даражада тайёрланиш. Ҳозир яхши шуғулланиб, кейинчалик мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз, - деди Шавкат Саломов.

Манба: www.fcbunyodkor.com

Ҳақиқатдан ҳам Саломов анча қўшибди.

Киритилди: 14:09, 19.01.2012.
Ўқилди: 20372 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.