Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Диёр Имомхўжаев «Истиқлол» «Ал-Ҳилол» устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабаси ҳақида: «Қўшниларимиз учун хурсандмиз»

Баҳо:
+ | -

Биз бугун қўшниларимиз учун хурсандмиз. Душанбенинг "Истиқлол" клуби Чемпионлар лигасидаги дебют мавсумида ажойиб юришни амалга оширяпти.

Очиғи, бу унчалик ажаблантираётгани йўқ. Чунки "Истиқлол" бунга босқичма-босқич етиб келди. Икки йил аввал Тошкентда "Локомотив"нинг яхши шаклланган таркибини бежизга мағлуб этмаганди, бекорга АГМК дарвозасига ўша куни 3 та гол урмади ва албатта ОФК кубогида сўнгги 5 йил ичида бекорга икки марта финалда тўп сурмади.

Чунки "Истиқлол" Тожикистон миллий термаси базаси сифатида шакллантирилган. Мамлакат президентининг ўғли, бугунги кунда Тожикистон ФА президенти Рустами Эмомали "Истиқлол"ни янги босқичга олиб чиқди дейиш мумкин. Ва бу 2002 йиллардаги "Пахтакор"ни жуда ёдга солиб юборади. Ёдингизда бўлса, "Пахтакор" ҳам Чемпионлар лигасидаги илк юришида ярим финалга қадар етиб борган, бутун Осиё унинг ўйинлари ҳақида бонг урган.

Аммо "Пахтакор"нинг терма ўзаги сифатида шакллантирилиши бизнинг футболда оламшумул бурилиш ясамади. Битта яхши авлод етишиб чиққанини айтмаса, биз на мундиалга чиқдик ва на Осиёни забт этдик. Қайтага миллий чемпионат узоқ йиллар давомида чалажон кўринишга келди, "Пахтакор" рақобатдан ҳоли жамоага айланиб қолди.

Тожикистон футболига ҳам бу жиҳат хавф солиши мумкин. Биз бугун қўшнилар қувончига шерикмиз албатта. Ва уларга биз йўл қўйган хатолардан хулоса қилишларини, иложи борича уларни четлаб ўтишга интилишларини тилаймиз. Бугунги "Истиқлол"нинг деярли Тожикистон миллий термаси экани мана шундай хулосамизга сабаб. Ҳозирча эса уларга фантастик ғалаба муборак бўлсин деймиз:

"ИСТИҚЛОЛ" – АЛ-ҲИЛОЛ 4:1
Голлар: Манучеҳр Жалилов (39, 44), Манучеҳр Сафаров (49, 53) — Гомис (24)

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 06:00, 25.04.2021.
Ўқилди: 5672 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3670]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2793]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1972]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1850]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1807]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1545]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1526]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1442]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1429]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1295]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.