Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

"Реал" Пепени жазолайди

Баҳо:
+-2 | -

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Пепени навбатдаги иккита ўйиндан четалтиш ҳақида қарор қабул қилган, дейди Marca нашри.

Мадридликлар матбуотда футболчи борасида авж олган танқидий фикрлардан, таҳдидлардан асраш ва футболчига дам беришни мақсад қилган. "Барселона"га қарши учрашув якунлангач, Мадрид клуби раҳбарияти ўйин видеоёзувини томоша қилиб чиқишган ва шундай қарорга келишган. Жамоа расмий вакилининг сўзларига қараганда, Пепе ҳозирда руҳий тушкунликка тушиб қолган.

"Унинг ўзига келиб олиши ва ўз хатосини тушуниб етиши учун унга вақт ва имкон бермоқчимиз. Унинг майдондаги ҳаракатларини кўрдик. Биз унинг бу ўйинини оқламаймиз. Бизда қаттиқ тариб-интизом бор. Уни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Пепе ўзига келиб олгач, у билан гаплашиб оламиз. Уни клуб раҳбарияти жазолаши ҳам мумкин", - дейди "Реал" ёрдамчи мураббийи.

Шундай қилиб, португалиялик ҳимоячи якшанба куни Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши Мадриддаги ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек "Барселона"га қарши кечадиган, Испания кубоги чорак финали жавоб ўйинини ҳам ўтказиб юборадиган бўлди.

 

Манба: Sports.ru

Ҳа, футболчи ўзига келиб олмаса бўлмайдиганга ўхшайди. "Барселона"га қарши ўйиндаги ҳатти-ҳаракатлари учун ҳали тартиб-интизом қўмитаси ўз қарорини эълон қилгани йўқ.

Киритилди: 19:09, 20.01.2012.
Ўқилди: 18179 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.