Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ЕЧЛ. "Челси"нинг "Реал"га кучи етадими ёхуд Мадридда бугун катта футбол (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугундан Чемпионлар Лигаси ярим финал учрашувлари бошланади. кун тақвимидан ўрин олган дастлабки ўйин Мадридда бўлиб ўтади. "Реал" ўз майдонида Лондоннинг "Челси" жамоасини қабул қилади. Ҳозир эса биз сизларга мазкур учрашув атрофидаги янгиликлар, ўйин олди йўқотишлар ва эҳтимолий таркиб ҳақидаги қисқача превьюни тақдим этамиз.

Мадриднинг "Реал" жамоаси Чемпионлар Лигасидаги дастлабки учрашувларда бироз қийинчиликка учради. Жароҳатлар билан боғлиқ муаммо клубнинг бир қанча учрашувларда муаммоларга сабаб бўлди. Гарчи, ҳозир "қаймоқранглилар" яхши ўйинлар ўтказаётган бўлса-да, лекин жароҳатлардан ҳалигача тўлиқ қутулгани йўқ. Испания клуби ярим финалга чиқиш учун гуруҳда "Боруссия М", "Интер" ва "Шахтёр" ортда қолдирди.1/8 финалда "қироллик клуби"га Италиянинг "Аталанта" жамоаси рақиб бўлди ва Зидан шогирдлари ҳар икки учрашувда ҳам бергамоликларни мағлуб этиб (1:0, 3:0), чорак финал йўлланмасига эга чиққан. 1/4 финалда "Реал" "Ливерпуль" қаршилигини синдириб, ярим финал йўлланмасига йўлланма олди. Бугун эса "қаймоқранглилар"га Англияниинг бошқа жамоаси "Челси" рақиблик қилади.


"Челси"нинг Чемпионлар Лигасидаги сафари нисбатан бироз осонроқ бошланган. Лондон жамоаси гуруҳда "Севилья", "Ренн" ва "Кроснадар" билан жойлашган эди. "Арстократлар" қийнчиликсиз гуруҳ масаласини ҳал қилиб, плей-офф йўлланмасига эга чиқишди. 1/8 финалда Тухел шогирдлари Мадриднинг бошқа бир жамоаси "Атлетико"га қарши майдонга тушиб, ҳар иккала учрашувда жавобсиз 3та тўп киритиб, чорак финал чиптасини қўлга киритишди. "Челси" 1/4 финал доирасидаги учрашувда "Порту" рақиблик қилди ва "аждарлар"ни умумий 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

"Реал Мадрид"

Азар бугун собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Икки йил олдин Эден Азар "Челси" клубини дунёнинг энг яхши юлдузларидан бири сифатида тарк этди. Белгиялик учун Мадрид клуби 115 миллион евро тўлаган эди. Азар "қаймоқранглилар" таркибида ўйнаш унинг энг катта орзуларидан бири эканлигини ҳеч қачон яширмаган ва бу амалга ошди ҳам. Аммо ҳақиқат Эденнинг келажаги ҳақидаги ҳаёлларидан анча қаттиқроқ бўлиб чиқди: тўлиқ бўлмаган икки мавсумда белгиялик жароҳатлар туфайли 358 кунни шифохонада ўтказиб юборди. Азар "Реал"нинг замонавий тарихидаги нарх ва ўйин сифати жиҳатидан энг катта омадсиз хариди деб айтиш мумкин. Ҳатто, "Милан"дан бошқа клубда ўзини эркин сезмаган Кака трансфери ҳам Эденнинг фаолияти олдида ҳеч нарса эмас.
Мушакнинг сўнгги жароҳатини тиклаш учун Азарга яна 38 кун керак бўлди. Ваниҳоят Эден шанба куни майдонга тушди ва "Бетис"га қарши 14 дақиқа ўйнади. Ушбу учрашувда белгиялик ҳеч қандай голли ҳаракатларни амалга оширмади (бутун жамоа сингари), аммо у мавсумнинг энг асосий учрашувларидан бири олдидан керакли амалиётни ўтказди. Балки, "Челси"да Азар руҳиятининг бир бўлаги қолгандир, Лондон клубисиз белгиялик янги клубда нормал ўйнай олмаётгандир ва эҳтимол юзма-юз учрашувда ўйини бутун дунёга завқ бағишлаган футболчининг қайтиши бошланар? Кузатамиз.

Майдон марказида йўқотиш

Тони Кроос, Каземиро ва Лука Модрич Чемпионлар Лигаси ярим финалининг энг яхши марказий ҳимоячи жуфтликларидан ҳисобланади. Аммо, бугун ушбу учликни майдонда тўлиқ кўрмаслигимиз мумкин. Сабаби, Тони Кросс 3 учрашувдан бери сонидан олган жароҳати туфайли майдонга туша олмаяпти. Катта эҳтимол билан бугун ҳам немис футболчисини майдонга тушмайди. Марказдаги ушбу бўшлиқни тўлдириш учун Зиданда бир нечта вариантлар бор. Хусусан, Иско, Аррибас ва Бланко каби футболчилар Кросснинг ўрнига майдонга тушиши мумкин. Бундай шароитда Зинедин жамоасига Федерико Вальверде ҳам ёрдан бериши мумкин эди, аммо уругвайлик коронавирус билан касалланиб қолди ва яқин орада майдонга тушмайди.  Шунингдек, бугунги учрашув олдидан "Реал"нинг ҳимоясида катта йўқотишлар бор дейиш мумкин. Охирги учрашувларда Дани Карвахалнинг ўрнига майдонга тушаёотган Лукас Васкес, жамоа етакчиси ва сардори Серхио Рамос ҳамда чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди бугунги учрашувни ўтказиб юборади. Албатта, бу каби жароҳатлар ярим финал учрашуви учун бироз кўплик қилади, аммо Зидан ўзига яраша режаларни тузиб қўйгани аниқ.

"Челси"

"Челси"нинг ҳужумда муаммолари бор.

Томас Тухел бошчилигида "Челси" анча прагматик жамоа бўлиб, Моуриньо давридаги энг яхши ўйинлар анъаналарини яна қайтариб, ўйин давомида бир ёки иккита гол билан ғалаба қозонадиган клубга айланиб бормоқда. Бироқ, сўнгги учрашувларда бу прагматизм нотўғри бўлиб чиқди ва лондонликлар "Кристал Пэлас" дарвозасига нақ тўртта гол уришга эришди. Аммо, охирги икки турда "кўклар" кам гол уриш режимига яна ўтиб олди. Тухел жамоаси "Брайтон"га қарши ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этган бўлса, "Вест Хэм" майдонига сафар уюштириб 1:0 ҳисобида ғалаба билан ортга қайтишга эришишди.

Мейсон Маунт "Челси"нинг ҳақиқий етакчисига айланди.

Френк Лемпард "кўклар" бош мураббийи лавозимидан кетганидан сўнг, лондонликлар мухлисларининг асосий қўрқуви натижаларнинг пасайиши ёки келаси йил Чемпионлар Лигасиз қолиб кетиш эҳтимоли эмас, балки Мейсон тақдири эди. Маунтни "Челси"нинг ёш тарбияланувчиси ҳали "Дерби Каунти"да ижарада бўлганида Френк раҳбарлигидаги мураббийлар кашф қилишди ва ўз уйига қайтариб дарҳол жамоанинг ўйинида муҳим рол ўйнайдиган футболчига айлантиришди. Унга кўра Лемпард ҳам Маунтни асосий таркибда тушуриб, унга чексиз ишонди. Томас Тухелнинг келиши футболчининг жамоадаги мавқеига катта таъсир кўрсатмади: Футболчи ҳанузгача асосий таркибда ўйинчиси бўлиб, нафақат ҳужум гуруҳида, балки бироз майдоннинг исталган ҳудудида ўзини эркин тутмоқда. "Челси" диспечери Маунтни ҳозирда клубнинг юраги дейишимиз мумкин. Чунки, унда ҳозирда етакчилик, ўйинни ҳис қилиш ва тезкорлик қобилиятлари бор. Чемпионлар Лигаси ярим финали Мейсоннинг карерасида биринчи марта бўлиб турибди.

Бугунги баҳс олдидан "Челси"да деярли йўқотиш йўқ. Фақатгина, Матео Ковачич майдонга туша олмаслиги мумкин.


Эҳтимолий таркиб.

"Реал Мадрид" (4-3-3): Куртуа, Начо, Варан, Милитао, Карвахал, Каземиро, Модрич, Иско, Винисиус, Бензема, Асенсио.


"Челси" (3-4-2-1): Менди, Аспиликуэта, Силва, Рюдигер, Чилуэлл, Жоржиньо, Канте, Жеймс, Маунт, Зиеш, Ҳаверц

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 14:48, 27.04.2021.
Ўқилди: 8340 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.