Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Икки чемпионлик орзусида юрган жамоалар тўқнашуви (превю)

Баҳо:
+ | -

Бугун тунда икки чемпионликни анча вақтдан бери орзу қилган икки клуб бир-бирига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув барча мухлис ва мутахассисларда жиддий қизиқиш уйғотмоқда. Сабаби, айни дам икки клубнинг даражаси бир-бириникига ўта яқин ва бу қарама-қаршиликда аниқ фаворит мавжуд эмас. Шундай экан, бугун савияли ва юқори темпдаги ўйин гувоҳи бўламиз.

"Манчестер Сити"

"Шаҳарликлар" сўнгги пайтларда ажойиб ўйинлар кўрсатиб ўз мухлисларини хурсанд қилмоқда. Гвардиола шогирдлари яқинда бўлиб ўтган Англия лига кубоги финалида "Тоттенхэм"ни мағлуб этди. Шунингдек, клуб АПЛ бош совринини қўлга киритишга ҳам яқин турибди. Ҳар жиҳатдан ишлари яхши бўлган "Манчестер Сити"нинг навбатдаги мақсади Европа Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритиш. АПЛ ва бошқа ички совринларни қалаштириб ташлаётган "шаҳарликлар" ўз бисотига ЕЧЛ бош совринини қўшиб қўйишни ният қилган. Ресурслар ва имкониятлар етарлича, фақат бироз омад ва стабиллик клубга керак ҳолос.

ПСЖ

Ўтган мавсум ЕЧЛ финалигача етиб борган ПСЖ бу мавсум ҳам финал остонасила турибди. Кучли таркибга эга бўлишига қарамай, ҳар доим турнинрни эрта тарк этувчи парижликлар сўнгги икки мавсумда ўзларини ҳақиқий Европа грандларидай ҳис қилаётган бўлса ажаб эмас. "Бавария"га енгилмас лақабини қўйиб бўлган эдик. Почеттино шогирдлари эса бироз шошилиб қўйганимизни ўтган бочсқичда исботлаб қўйди. Юлдузларга эга клуб айни дам фақат уларга ишонган ҳолда эмас, балки, ажойиб бир жамоавий ўйин ҳам намойиш этмоқда. Имкониятлар жиҳатидан Париж клубини биз шу 4 жамоадан бироз устун қўйсак, тўғри бўларди. Ўтган мавсум финалчиси ва амалдаги чемпионни мағлуб этган клубнинг имкониятлари кўпроқ бўлиши табиий. Буни мен эмас, натижалар айтиб турибди. Ким билсин, улар ҳам адашаётган бўлиши мумкин.

Гвардиола эффекти

Пеп - максималист. Пеп - сўнгги йиллардаги энг яхшиси. Албатта, унга берилган мазкур таърифлар айни ҳақиқат. Кўпчилик топ мураббийлар вақти келиб ўз даражасини ва обрўйини йўқотаётган бир пайтда у ҳамон ўз услуби орқали натижалар қайд этиб келмоқда. Айтганча, яқинда 30-совринини ютди бу "шоввоз". У ва унинг жамоасини тўхтатиб қолиш айни дамда қийин, лекин у ЕЧЛда кўпинча панд беради. Бир ўйинга бор эътибор қаратилган пайтлар жамоа  "қовун тушириши" ҳолатлари учраб туради. Агар, у ўз ишини қилса ва шогирдлари у айтгандек ўйин намойиш этса, ишонаверинг, парижликларга қийин бўлади.

Юлдузлар бригадаси

Нарги тараф ўз мураббийи билан фахрланса, бу тарафдагилар ўз юлдузлари билан мақтанса арзийди. Тўғри, "Манчестер Сити"даги юлдузлар сони ПСЖникидан кам эмас, аммо Неймар ва Мбаппе бу бошқа даража. Месси ва Роналдудан бироз пастроқ, қолганлардан эса баландроқ десак тўғри бўлади. Шундай экан, улар бугун кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Ҳар ҳолда, бундан олдинги босқичларда ҳам уларнинг ўйини жамоа ғалабасида аҳамиятли бўлди. Икки истеъдод эгаси бугун майдонни катта эҳтимол ёндириб ташлайди. Рақиблар ҳам шундай қилиши мумкин. Демак, гап ким кўпроқ ёндиришида.

Эҳтимолий таркиб

ПСЖ: Кейлор Навас, Абду Диалло, Алессандро Флоренци, Преснель Кимпембе, Маркиньос, Анхель Ди Мария, Идрисса Гуйе, Марко Верратти, Леандро Паредес, Неймар, Килиан Мбаппе.

"Манчестер Сити": Эдерсон, Кайл Уокер, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Жон Стоунз, Родри Эрнандес, Кевин де Брюйне, Бернарду Силва, Рияд Марез, Фил Фоден, Илкай Гюндоган.

 

                                                                                   Худайқулов КАРИМ тайёрлади

Киритилди: 14:35, 28.04.2021.
Ўқилди: 3561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик