Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Клубларнинг хавфсизлик бўйича офицерлари учун семинар ташкил этилди

Баҳо:
+ | -

Футбол учрашувлари пайтида иштирокчилар, қолаверса стадионга ташриф буюрувчи ишқибозлар хавфсизлигини таъминлаш жуда муҳим жиҳатлардан бири саналади.

Бунда айниқса, клуб тизимида фаолият олиб бораётган Хавфсизлик бўйича офицерлар ўз вазифаларини тўлақонли бажаришлари зарур бўлади.

Клублар хавфсизлик бўйича офицерларининг хизмат вазифалари, уларга қўйиладиган талаблар, ўйин олдидан ва учрашув давомида стадион ҳудудида хавфсизлик қоидаларига тўла риоя этилишини таъминлаш, айниқса пандемия шароитида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга бағишлаб бугун ЎзПФЛда Суперлига ҳамда Про лига клублари хавфсизлик бўйича офицерлари учун махсус семинар ташкил этилди.

Унда ЎФА, Ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш бўйича масъуллари ҳам иштирок этишди.

Семинарда хавфсизлик бўйича офицернинг хизмат вазифалари, уларнинг ўйинни хавфсиз ва барча қонун-қоидаларга мос равишда ўтишидаги аҳамияти муҳокама этилди. Ҳар бир клуб уй учрашувларини ўтказадиган стадионда хавфсизлик режаси ишлаб чиқилган бўлиши лозим экани, ўйин давомида клуб вакили айнан мана шу режа асосида жамоат тартибини сақлаш бўйича Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия билан яқин ҳамкорликда ишлашига келишиб олинди.

Қолаверса, пандемия шароитида стадионга ташриф буюрадиган барча мухлис ҳамда иштирокчилар карантин қоидаларига риоя этиши, ижтимоий масофа сақлаши, шунингдек тиббий ниқобда бўлишларини таъминлаш бўйича ҳам ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди. Жараён ЎФА томонидан назорат қилиб борилади. 

 

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:39, 01.05.2021.
Ўқилди: 1722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.