«Погбанинг фаолиятини қаерда давом эттириши «Манчестер Юнайтед»нинг унга қандай лойиҳаларни ваъда қила олишига ҳам боғлиқ. Полни ҳар доим битта нарса қизиқтиради – Чемпионлар лигасидаги ғолиблик ва мавсум давомидаги совринлар. Биз энг аввало ушбу мақсадларга «МЮ» билан эриша оламизми ёки бошқа клуб билан эришиш имконияти кўпроқми – шу ҳақда ўйлаб кўрамиз.
Яширмайман, Мадрид клуби Погбани ўзига тортадиган вариант. Поль болаликдаги кумири Зидан қўл остида тўп суриш учун ҳам «Реал»га ўтишга кўниши мумкин. Иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Айтайлик, эртага «Реал» Азарни Погбага алмаштирмоқчи бўлиб, барча томонлар рози бўлса, бу нега амалга ошмаслиги керак?
Погба – маркетинг жиҳатдан ҳам биринчи рақамли ўйинчи. Агарда у «Реал» ёки «Барселона»да тўп сурса, клуби учун ҳаммадан ҳам кўпроқ даромад келтириши мумкин», - дейди Мино Райола As билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Погбанинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. Томонлар янги шартнома масаласида ҳали бир қарорга келгани йўқ.