Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Валентин Филатов: «Зенит» билан ўйнай олмаслигимиз ачинарли»

Баҳо:
+ | -

“Ростов” ҳимоячиси Ўзбекистон олимпиячилари билан бўлган ўйин хулосалари билан ўртоқлашди.

- Сўнгги ҳафтадаги биз катта жисмоний зўриқишлар олдик, шунинг учун ўтказаётган ўйинларимизда чарчоқнинг аломатлари яққол билиняпти. Бугунги баҳсда омадимиз келмади, лекин бу натижа бутунлай тушкунликка тушишга асос бўла олмайди. Энг муҳими - юқори жисмоний тайёргарликка эга бўлиш ва чемпионат ўйинларига жанговор ҳолатда киришиш. 

- Лекин, барибир финалда “Зенит” билан ўйнамаслик хафа қилдими?
- Албатта. Бунинг устига, “Зенит” ҳозир аввалгидай жиддий ва ўйини кескин фарқ қиладиган формада эмас. Ҳар қанақасига ачинарли.

- Нима бўлганда ҳам, собиқ жамоангизга қарши ўйинда ўзингизни кўрсатиш мақсадингиз бормиди?
- Ҳозир мухлисларимизни хурсанд қила оладиган даражага чиқиб улгурмадик (кулади). Лекин ўйин принципиал аҳамиятга эга бўларди ва қизиқарли кечган бўларди.

- Бундай турнирларнинг фойдаси борми?
- Нима бўлганда ҳам йиғинларда спарринг-рақиблар керак. Майли, ўртоқлик турнири миқёсида бўлса ҳам.

- Бугунги ўйинда ғалаба қозониш учун нима етишмади?
-  Менимча,вазиятларни охирига етказиш учун катта куч етишмади. Кўрган бўлсангиз бизда биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам жуда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин ҳеч бўлмаса биргина гол ура олмадик.

Манба: www.fc-rostov.ru
Киритилди: 08:59, 22.01.2012.
Ўқилди: 18452 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик