Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ансу Фати учун мавсум тўлиғича якунланди. Сабаби...

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футболчиси Ансу Фати тез орада навбатдаги жарроҳлик столига ётишга мажбур.

Marca нашрининг ёзишича, каталонияликлар ҳужумкор яримҳимоячисининг ноябрь ойидан буён ўтказаётган даволаниш муолажалари бесамар бўлгани сабабли у тиззасидан яна бир марта жарроҳлик амалиётини ўтказишига тўғри келмоқда. Натижада у Евро-2020 ва Олимпиадани ўтказиб юборади.

Испаниялик футболчини Португалия миллий жамоасида фаолият юритадиган таниқли шифокор Жозе Карлос Норонья операция қилади. Айнан у тизза жароҳатини даволаш бўйича етакчи жарроҳ саналади. Жозе Карлос бунгача Криштиану Роналду, Пепе, Радамель Фалькао, Халк, Анхель Ди Мария, Арьен Роббен ва бир қатор футболчилар жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Қайд этилишича, операциядан кейин Фатининг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум. Аввалроқ, Ансу жароҳати сабабли 4 ой майдонга туша олмаслиги айтилган бўлса-да, мана ярим йилдан кейин ҳам ҳали сафга қайтганича йўқ.

Киритилди: 17:44, 05.05.2021.
Ўқилди: 4317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.