Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби аргентиналик ҳужумчиси Хулиан Альварес жамоани тарк этишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабар беришича, «матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеоне Альвареснинг клубдан кетиш истагини оммавий равишда эълон қилганидан сўнг, уни ўз жамоасида кўришни истамаяпти. Мутахассис таркибда «Атлетико» учун майдонда 100 фоиз бор кучини беришга тайёр бўлмаган футболчи иштирок этишини хоҳламайди.

Қайд этилишича, Симеоненинг бу борадаги позицияси қатъий — у Альваресни жамоада қолишга кўндириш учун вақт ва куч сарфламоқчи эмас. Мураббийнинг фикрича, агар футболчида «Атлетико» шарафини ҳимоя қилиш иштиёқи бўлмаса, у кетиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Альварес фаолиятини фақат Каталониянинг «Барселона» клубида давом эттиришга қарор қилгани сабабли, бир нечта бошқа гранд жамоаларнинг таклифларини рад этган эди.

Киритилди: 12:39, 29.06.2026.
Ўқилди: 1907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик