Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳанузгача ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш умидида. «Қаймоқранглилар»нинг «Челси» аъзоси Энцо Фернандес каби кўплаб юлдузли хавбекларга қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Diario AS нашри берган маълумотларга кўра, «қироллик клуби» трансфер баҳоси 100 миллион евродан ошадиган юқори даражадаги ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олиш учун, аввало, ўз таркибидаги қимматбаҳо ўйинчилардан бири билан хайрлашиш кераклигини яхши тушуниб турибди. Сотувга қўйилиши мумкин бўлган асосий номзодлар сифатида Эдуардо Камавинга, Орельен Тчуамени ва Федерико Вальверде кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг бошида Жозе Моуриньо «Реал Мадрид» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Жамоа сафини аллақачон Дензел Дюмфрис, Ибраима Конате, Марк Кукурелья ва Бернарду Силва каби футболчилар тўлдиришга улгуришди.

Киритилди: 18:45, 29.06.2026.
Ўқилди: 2102 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик