Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Моуриньо: «Реал»нинг кубокдан чиқиб кетиши — «Барселона» учун оламшумул воқеълик»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания Премьеросининг 19-турида "Атлетик" клубига қарши ўйинни бамайлиҳотир кузатиб борди.

Одатда Моуриньо бу каби хотиржам бўлмайди. Шу сабабли маҳаллий испан журналистлари бу борада Моуриньодан интервью олишга қарор қилишди.

- Нега "Атлетик"ка қарши ўйинда бирор марта бўлсин ўрнингиздан турмадингиз?
- Чунки жамоа яхши ўйнади. Бундай пайтда менинг нима керагим бор? Мен мағлубият аламини тортаётган пайтда керак бўлиб қоламан. Бундай пайтларда мени матбуот-анжуманида сабрсизлик билан кутишади. Мен албатта бормаман. Қачонки ғалаба қозонсак, матбуот-анмужанига кирмасликка ҳаракат қиламан. Ғалабани бошқаларга ҳадя қиламан.

- 25 январь куни "Барселона"га қарши Испания Кубоги чорак финалининг жавоб ўйини бўлиб ўтди. "Реал"нинг Кубокдан чиқиб кетиши футболчиларга салбий таъсир кўрсатадими?
- Ҳақиқий стресс ҳолатини биз эмас, масалан Оскар Рибот бошидан ўтказмоқда. (Оскар Рибот — клуб матбуот бўлими бошлиғи. "Барса" билан дастлабки ўйин олдидан унинг отаси вафот этганди). Мен Премьерода энг яхши бўлиб турибман. Чунки менинг жамоам энг яқин таъқибчисини 5 очко фарқ билан ортда қолдирмоқда. Қолаверса ЕЧЛ гуруҳ босқичини жуда яхши якунладик. Агар "Реал" Кубокдан чиқиб кетса ҳам бу бизнинг йўқотишимиз эмас, балки "Барселона" учун оламшумул воқеълик бўлади холос", - дея фикрини якунлади Моуриньо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:25, 24.01.2012.
Ўқилди: 17179 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.