Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Италияда ЕЧЛ йўлланмасидан қайси жамоа қуруқ қолади?

Баҳо:
+ | -

"Милан" Туринда "Ювентус" ни мағлубиятга учратди (3:0), уларни Чемпионлар Лигаси зонасидан чиқариб юборди ва А Серияда чемпион аниқланган бўлса-да, сўнгги турлар шиддатли ўтишини таъминлаб берди.

Атиги уч тур қолди – бироқ "Наполи", "Аталанта", "Милан" ва ҳанузгача "Ювентус" ЕЧЛ учун қолган учта ўринга даъвогарлик қиляпти.
Очколар тенг бўлганда мезонлар:
• жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувларда тўпланган очколар;
• жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатидаги фарқ;
• барча учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатидаги фарқ;
• урилган голлар;

Келинг жамоаларнинг имкониятларини кўриб чиқамиз

"Аталанта" - 72 очко

"Аталанта" якшанба куни "Парма"ни мағлуб этди, аммо якуний ўйин улар учун ҳал қилувчиси бўлиши мумкин. "Юве" билан кубок финали ўйинидан уч кун ўтиб, 38-турда "Милан" билан баҳс олиб боради. Жан Пьеро Гасперини шогирдлари яхши йўлдан боришди: 2021 йилда улар фақат "Лацио" ва "Интер" га ютқазишди, аммо ўша сегментдаги бошқа рақибларини мағлуб этишди.
"Аталанта" аллақачон 2018/19 йилга нисбатан кўпроқ очко тўплаган ва кетма-кет учинчи марта Чемпионлар Лигасида иштирок этиишга яқин турибди.

Тақвим:

12-май - "Беневенто" (уй)
15 май - "Генуя" (м)
23 май - "Милан" (уй)

"Милан" - 72 очко

"Юве" устидан қозонилган ғалаба "Милан"нинг эркинроқ нафас олишига сабаб бўлди: ҳа, улар "Торино" ва "Каляри" ни мағлуб этишлари керак, шунда "Аталанта" билан дуранг натижа ҳам етарли бўлади - бу кафолатланган Чемпионлар Лигаси.
Муаммо шундаки, мавсум ўрталарида бўлажак чемпион бўлиб кўринган Милан янги йилдан кейин кутилмаганда бошқа режимга ўтди. Январ ойи бошидан буён жамоа 7 марта мағлуб бўлган, шу қаторда "Ювентус", "Лацио", "Наполи", "Аталанта", "Интер" каби асосий рақобатчилар билан ўйинлар бунга мисол.
Сўнгги турларда "Милан" дан нимани кутиш қийин жумбоқ.

Тақвим:

12 май - "Торино" (м)
16-май - "Каляри" (уй)
23 май - "Аталанта" (м)

"Наполи" - 70 очко

Янги мавсум аввалида неаполликлар инқирозли даврларни бошдан кечиришди, Женнаро Гаттузо ўз лавозимидан маҳрум бўлиши мумкин эди ва клуб Чемпионлар Лигасида қатнашиш ҳақида хаёлига ҳам келтирмади.
Бироқ, 2021 йилда 22 ўйинда "Наполи" атиги уч марта мағлубиятга учради ва Чемпионлар Лигаси учун курашга қўшилди, қўшимчасига рақиблар тез-тез очко йўқотиб туришди. Сўнгги 15 учрашувда фақатгина "Интер" неаполликлардан кўпроқ очко тўплаган.
"Наполи" учун асосий қийинчилик шундаки, улар мавсум бошида жуда кўп очко йўқотишган. Касаллик ҳуруж қилиб қолиши мумкин.

Тақвим:

11-май - "Удинезе" (уй)
16 май - "Фиорентина" (м)
23 май - "Верона" (уй)

"Ювентус" - 69 очко

"Милан"дан учралган йирик (0:3) мағлубиятдан сўнг "Юве" янада ёмонлашди. 10 йил ичида биринчи марта чемпионликка эришолмади, шунингдек, ўша 10 йил ичида биринчи марта Чемпионлар Лигасисиз қолиши мумкин. Бундан ташқари, "Юве" очколар жамғариш бўйича антирекордини янгилади
"Кекса Синьора"ни ҳам қийин тақвим кутиб турибди: "Сассуоло" Италиянинг сўнгги икки ойдаги энг яхши жамоаси (аммо улар барибир Чемпионлар Лигасига чиқа олмайди) ва "Интер" собиқ чемпионни мағлуб этиш орқали чемпионлик мавсумига чиройли имзо ва нуқта қўйишни истайди.

Тақвим:

12-май - "Сассуоло"" (м)
15 май - "Интер" (уй)
23 май - "Болонья" (м)

Қайси жамоа ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўларкан? Жамоанинг энг яхши футболчиларидан бири, ҳақиқий сардор Алехандро Гомесни қўйиб юборган "Аталанта"ми, бутун мавсум давомида барчани ҳайратлантирган "Милан"ми, стадиони номини ўз афсонасига атаган "Наполи"ми ёки сўнгги 10 йилликдаги доминантликни қўлдан бой берган ва тобора инқирозли ҳолатга кириб бораётган "Ювентус"ми?
Агар "Юве" ЕЧЛга йўлланма ололмаса, клубда инқилобий ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Акс ҳолда муаммолар шу билан ёпилиб кетиши эҳтимоли йўқ эмас. Қолган учта жамоа эса, йилдан йилга кучайиб боряпти.
Италия футболида ҳам катта ўсиш сезилди, бу бир жамоанинг ўйини пасайиши ҳисобига бўлмагани аниқ. Менимча тушундингиз...

Киритилди: 00:02, 11.05.2021.
Ўқилди: 5108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.