Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Превью. "Пахтакор" - "Қўқон-1912"

Баҳо:
+ | -

"Шерлар" Суперлиганинг 8-турида Тошкентда "Қўқон-1912"ни қабул қилишади.

Деярли бир ярим ойга яқин танаффусдан кейин Хюистра шогирдлари яна "Пахтакор" стадионида ўйин ўтказади. Рақиб эса совриндор ўринлар учун курашаётган "Қўқон-1912" жамоаси бўлади. Қўқонликлар жорий мавсум ҳозирча сафардаги ўйинларда мағлуб бўлишмади ва бу учрашув интригасини янада оширади.

Қўқонликлар билан кечадиган беллашувни дисквалификация сабабли Егор Кримец ўтказиб юборади. Рақибда бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 30 баҳснинг 18тасида "Пахтакор" зафар қучган. 7 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 5 марта рақиб ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 79 марта ишғол қилган тошкентликлар 41 гол ўтказиб юборишган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 13тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, биттадан тўқнашув дуранг ва меҳмонлар ютуғи билан тугаган. 6 баҳсда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучган. Уйда 54 тўп киритган "Шерлар" ўз дарвозасидан 18 гол олиб чиқишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2000 йил кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йили Тошкентда "Пахтакор" 2:1 натижаси билан муваффақиятга эришган.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 12 май, чоршанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:50да бошланади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 11:21, 11.05.2021.
Ўқилди: 1843 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.