Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Ливерпуль» Карлинг Кап финалида

Баҳо:
+2 | -

Кеча Англия лига кубоги ярим финал жавоб учрашувидан биринчисида «Кристал Пэлас»ни пенальтилар сериясида енгган "Кардифф Сити" финалга йўл олганини хабар бериб ўтган эдик.

Бугун ушбу ярим финалнинг иккинчи жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Ҳафта муқаддам «Этиҳад стэдиум»да Стивен Жерраднинг 13-дақиқада пенальтидан урган голи эвазига ғалаба ббилан қайтган «Ливерпуль» бугун жонажон «Энфилд»ида «Манчестер Сити»ни қабул қилди.

Бу учрашувда ҳам 41-дақиқада Жеррард пенальтидан гол киритишга муваффақ бўлди. Фақат унинг бу голи ҳисоб тенглаштирувчи гол бўлди. Чунки 32-дақиқада Найжел де Йонг 25 метрлар чамаси узоқликдан зарба бериб «шаҳарликлар» мухлислари кўнглида умид уйғотган эди.

68-дақиқада Джеко «Сити»ни яна бир бор олдинга олиб чиқди, бироқ Крейг Белламининг унинг голидан 7 дақиқа ўтар-ўтмас киритган жавоб голи якуний ҳисобга сабабчи бўлди ва «Ливерпуль» финалга чиқди.

ЛИВЕРПУЛЬ – МАНЧЕСТЕР СИТИ 2:2 (1:1)
Голлар: Жеррард (41-пен.), Беллами (75) – де Йонг (32), Джеко (68)
Дастлабки учрашув — 1:0.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:21, 26.01.2012.
Ўқилди: 17434 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.