Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Владимир Бистров: «Ўзбекистоннинг бир киши кам бўлиб қолганидан жаҳлим чиқди»

Баҳо:
+ | -

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби Match World Cup мусобақасининг финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланганидан хабарингиз бор. Ўшанда дарвозабонимиз Акбар Тўраев ўз жарима майдончасида Бухаровга нисбатан қўполлик қилгани учун майдондан четлатилганди. "Зенит" ярим ҳимоячиси Владимир Бистров ушбу четлатишга қарши бўлганини ўз интервьюсида таъкидлаб ўтди:

— "Зенит"нинг Dubai Cup мусобақасида ғолиб чиққанига муносабатингиз?
— Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли. Лекин йиғинлардаги биринчи навбатдаги масала — расмий ўйинларга тайёргарлик кўриш. Бундай мусобақалардаги ғолиблик эса кейинги масала.

— Тақдирлаш маросимида бутун жамоа бўлиб хурсандчиликни нишонладинглар. Бу тўғри таассуротми?
— Ха, озгина ҳазиллашдик. Кайфият яхши эди. Ахир биз турнирда ғалаба қозондик.

— Кубокни кўтариш ҳам ёқимли бўлдими?
 — Расмий турнирлардан сўнг кубокни кўтариш ёқимлироқ бўларди.

— Ҳисоб йирик бўлсада, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жиддий рақиб эди. Фикримга қўшиласизми?
— Бизнинг фонимизда бўлса, бўлиши мумкин. Ахир биз жисмоний юкламалар остида ўйнаяпмиз. Кўпчилик майдонга чарчаган ҳолда чиқмоқда. Шунинг учун қандайдир элементларни секин амалга оширяпмиз. Ҳозир биз рақиб билан эмас, ўзимиз билан курашяпмиз. Лекин "Зенит"нинг маҳорати ўзбек жамоасидан кўра устунроқ.

— Ўйин бошиданоқ рақиб жамоа бир киши кам бўлиб қолганидан жаҳлингиз ростдан чиқдими?
— Ҳа. Улар бизга таклиф билан чиқишди: агар четлатилган дарвозабонни шунчаки алмаштирсак, бунга қарши эмасмисизлар? Биз, албатта, бунга рози бўлдик. Аммо ҳакам эса бунга рози бўлмади.

Манба: www.football.kulichki.ru
Киритилди: 09:26, 26.01.2012.
Ўқилди: 17214 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.