Донецкнинг "Шахтёр" клуби аъзоси Виллиан яқин кунларда "Челси" билан шартнома имзолашга яқин турибди, дейди The Sun нашри.
Бразилиялик ярим ҳимоячи Лондон клуби вакиллари билан олиб борилган музокаралар муваффақятли якун топганини таъкидлаб ўтди.
"Челси" бой тарихга ва ажойиб анъаналарга эга жамоа. Мен ва агентим улар билан олиб борилган музокаралар ижобий якун топганидан ҳурсандмиз. Яқин кунларда "Челси" билан шартнома имзолайман", - дейди футболчи "Goal.сом" нашрига берган интервьюсида.
Маълумотларга қараганда "Челси" футболчи учун "Шахтёр"га 17 миллион фунт стрелинг тўлайди.













