Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Transfermarkt жаҳон футболидаги энг қиммат ярим ҳимоячини аниқлади

Баҳо:
+ | -

Нуфузли интернет-портал Transfermarkt дунёдаги айни пайтдаги энг қиммат ярим ҳимоячилар рейтингини тузди.

Манба талқинига кўра, энг қиммат ярим ҳимоячи унвони Мадриднинг «Реал» клуби ва Англия терма жамоаси хавбеки Жуд Беллингемга тегишли. «Қаймоқранглар» сафида тўп сураётган 22 ёшли футболчининг бозор қиймати 160 млн евро деб баҳоланмоқда.

Рейтингда иккинчи ўринни «Барселона» жамоасининг 23 ёшли испаниялик ярим ҳимоячиси Педри эгаллади (140 млн евро). Энг қиммат уч ярим ҳимоячи рўйхатини эса Мюнхеннинг «Бавария» клуби аъзоси, 22 ёшли Жамал Мусиала якунлаб берди (130 млн евро).

Шундан кейинги ўринларда трансфер қиймати 120 млн евро бўлган уч нафар футболчи жой олган: Коул Палмер («Челси»), Деклан Райс («Арсенал») ва Федерико Вальверде («Реал»).

1. Жуд Беллингем («Реал», Англия) — 160 млн евро
2. Педри («Барселона», Испания) — 140 млн евро
3. Жамал Мусиала («Бавария», Германия) — 130 млн евро
4. Коул Палмер («Челси», Англия) — 120 млн евро
5. Деклан Райс («Арсенал», Англия) — 120 млн евро
6. Федерико Вальверде («Реал», Уругвай) — 120 млн евро

Манба: championat.com
Киритилди: 14:38, 01.01.2026.
Ўқилди: 1201 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.