Кириш Регистрация

«Реал» ўз юлдузи билан музокараларни қайта бошлайди

Баҳо:
+ | -

"Реал" ва Винисиус Жуниор шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттиради.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин бу мавзудаги муҳокамалар тўхтаб қолганди - бразилиялик футболчи сўраган маошни клуб жуда юқори деб ҳисоблади. Бироқ тез орада "Реал" яна футболчи билан боғланиши кутилмоқда, деб ёзади AS.

Қайд этилишича, мадридликлар футболчини олиб қолиш ниятида, Винисиуснинг ўзи ҳам қолишни истамоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2027 йилгача мўлжалланган.

Бугунги ҳолатга кўра, вингер "Реал" таклиф қилаётганидан 15 фоиз кўпроқ маош сўрамоқда.

Винисиус жорий мавсум Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 18:02, 01.01.2026.
Ўқилди: 2361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.