Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Жеррард трансфер ойнаси ёпилишидан олдин «Ливерпуль»га муҳим трансфер тавсия қилди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ сардори Стивен Жеррард жамоа ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин таянч ярим ҳимоячи харид қилиши керак, деб ҳисоблайди.

Унинг фикрича, 2023 йилда Фабиньо клубни тарк этганидан буён «Ливерпуль» олтилик позицияда ҳақиқий мутахассис етишмаслигини ҳис қилиб келмоқда.

«Бир позиция борки, унга деярли эътибор қаратилмади. Фақат сўнгги ҳафтада, «Ньюкасл»га қарши ўйиндан кейин бу ҳақда кўпроқ гапирила бошланди. Менимча, уларга 6-рақамли позицияда махсус ўйнайдиган футболчи керак», — деди Жеррард.

«Албатта, мураббий жамоанинг қандай ўйнаши ва ўз фалсафаси борасида бошқача фикрда бўлиши мумкин. Аммо менимча, бу жамоага марказни ушлаб турадиган, рақиб ҳужумларини бузадиган ҳақиқий «вайронкор» етишмаяпти. Фабиньо кетганидан бери бу позиция жамоа тузилмасида жуда катта бўшлиқ қолдирди.

Менимча, бу роль жуда сезиларли даражада етишмаяпти ва ҳозирги таркибда бу вазифани мутахассис сифатида бажарадиган футболчи йўқ.

Шундай ўйинчи Доминик Собослаи, Райан Гравенберх ва Алексис Мак Аллистер каби футболчиларга ҳужумларга кўпроқ қўшилиш имконини беради, ҳимоя чизиғини эса анча ишончли қилади. Менимча, «Ливерпуль» бу позицияга жуда муҳтож», — дея қўшимча қилди Жеррард.

Киритилди: 16:01, 29.08.2026.
Ўқилди: 2875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик