"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлар ассоциацияси томонидан ўтказилган сўровномада ғолиб чиққанига ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Ушбу совринни иккинчи марта қўлга киритганимдан хурсандман. Аммо бундай совринларни фақатгина атрофингда юқори даражадаги профессионаллар йиғилганда қўлга киритишинг мумкин.
Футболчилар ажойиб ҳаракат қилишди. Уларнинг ишга бўлган садоқати ва профессионализми ҳеч қачон бўшашиб кетмади. Ёрдамчиларим ҳам энг юқори мақтовларга сазовор. Менинг омадим чопган, чунки жамоамдаги инсонлар ҳар куни ўзларидаги барча нарсани беришади. Ахир бу "Манчестер Сити". Мен бу совринни уларга бағишлайман", – деди Гвардиола.