WhoScored нашри жорий мавсумда кучли бешлик чемпионатларида энг яхши ўйин кўрсатган футболчини аниқлади.
Унга кўра, биринчи ўрин “Барселона” етакчиси, 35 та учрашувда 30 та тўп киритган Лионель Мессига насиб қилди. Аргентиналик юлдузнинг мавсум давомидаги ўртача баҳоси 8,5 баллни ташкил қилди.
Бироқ, Лионель Месси жорий мавсумда Испания кубогидан бошқа нуфузлироқ совринни қўлга кирита олмади.
Кейинги ўринга “Бавария” таркибида 41 та гол урган ва тўпурарлик рекордини янгилаган Роберт Левандовски лойиқ топилди. Польшалик форварднинг ўртача баҳоси 8,1 баллга тенг бўлди. Бошқа футболчиларга 8 балл олиш насиб қилмади.