«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл келажакдаги режалари ҳақида гапирди. Айни пайтда у Уэльс терма жамоаси билан Европа чемпионатида иложи борича яхши ўйнашга эътибор қаратмоқда.
«Шубҳасиз, бундан кейин нима қилишим ҳақида кўп ёзилган. Мен учун асосий нарса - ўз эътиборимни чалғитадиган нарсаларни айтавермаслик. Шунчаки диққатимни Еврога қаратмоқчиман.
Мен бор эътиборимни фақат ушбу турнирга қаратаман. Чемпионат тугагач, ўтириб, кейин нима қилишимни ҳал қиламан. Бунга ҳали вақт етарлича бўлади», - дейди Бэйл.