«Верона» расмий твиттер саҳифасининг хабар беришича, жамоанинг янги бош мураббийи Эйсебио Ди Франческо этиб тайинланди.
Ушбу шартнома 2023 йилгача муддатда амал қилади. Олдинроқ италиялик мутахассис «Рома»ни бошқарганидан хабарингиз бор, у билан жамоа Чемпионлар Лигаси яримфиналигача етиб келган эди.
«Верона» бош мураббийи сифатида у ҳозирда «Торино»да ишлаётган Иван Юричнинг ўрнини эгаллайди.