Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Болгарияга қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олган эди.
"RMC Sport" тарқатган хабарга кўра, "Реал" форвардининг мазкур жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. 2-3 кундан сўнг у машғулотларга қайтади.
Шу боис, Бензема Европа чемпионатида иштирок этади. У гуруҳ босқичининг дастлабки турида 15 июнь куни бўлиб ўтадиган Германияга қарши майдонга тушиши мумкин.