Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

«Пахтакор» - «Нефтчи» - 0:3

Баҳо:
+ | -

Аҳмад-ҳожи Қодиров хотира турнирида сўнгги тур олдидан "В" гуруҳининг барча жамоасида финалга чиқиш имкони бор эди. Финалчиларни эса 100 минг ва 70 минг доллар миқдорида мукофот пуллари кутиб турганди.

"Пахтакор"нинг мусобақадаги иштирокдан асосий мақсадини билмадигу, аммо "Нефтчи" вакиллари фақат финал ҳақида ўйлашаётганини ўз интервьюларида маълум қилишганди. Бундан ташқари, озарбойжонликларнинг саъй-ҳаракатлари билан 3-тур учрашувлари бир вақтда бошланадиган бўлди. "Настрой" кучли бўлган шекилли, бокуликлар ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Рашад Абдуллаев бурчакдан узатиб берилган тўпни голга айлантирди. Дарвоқе, гол бўлишидан аввал Баҳодир Насимов дарвозабон Александр Лобанов билан бирга-бир вазиятга чиқиб, уни доғда қолдира олмаганди.

Голдан кейин Насимов жамоаси бироз хотиржамликка берилган бўлса, вакилларимиз ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилишди. Аммо ҳужумчилар ўз имкониятларидан фойдалана олишмади. Биринчи бўлим тугаши арафасида эса Самарқанд футболи тарбияланувчиси тошкентликлар дарвозасини ишғол қилишнинг уддасидан чиқди.

Иккинчи бўлимда пахтакорчилар ҳужумни кучайтиришди. Ҳаттоки ҳужумларимиздан бирида тўп дарвоза устунига тегди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар наф бермаганидан кейин қарши ҳужумда Насимов "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни 3:0га етказди.

Шундан кейин ҳам Журжевич шогирдлари рақиб дарвозасини ҳеч бўлмаса бир марта ишғол қилиш учун ҳужумлар ташкил қилишди. Аммо, бугун ҳужум чизиғи ишониб топширилган футболчилар ишончни оқлай олишмади.

"Пахтакор" ютқазди. "Нефтчи" ўзи истагандек йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Аммо бокуликлар финалга чиқа олишмади. Параллел ўтган учрашувда "Металлист" Польшанинг "Полония" клубини янада йирикроқ — 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Қизиқ томони, мусобақа ташкилотчиси — "Терек" ҳам финалга чиқа олмади. Чеченистонликлар Австриянинг "Рапид" жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Демак, финал — "Рапид" - "Металлист".

Аҳмад-ҳожи Қодиров хотира турнири
"В" гуруҳи. 3-тур.
"НЕФТЧИ" (Боку) - "ПАХТАКОР" (Тошкент) - 3:0 (2:0)
Голлар: Рашад Абдуллаев 4, Баҳодир Насимов 45, 68
НЕФТЧИ (асосий таркиб): Рауф Мехтиев, Раил Меликов, Славчо Георгиевски, Игор Митрески, Рашад Абдуллаев, Денис Сильва, Миргусейн Сеидов (Жавид Имамвердиев 52), Руслан Абишов, Руслан Амиржонов, Жавид Гусейнов, Баҳодир Насимов (Фарид Гулиев 70).
ПАХТАКОР (асосий таркиб): Александр Лобанов, Егор Кримец, Алексей Николаев, Акмал Холмуродов, Ўрунов, Фарҳод Тожиев, Станислав Андреев, Дилшод Шарофетдинов, Иракли Климашвили, Санибал Ораховец, Шабимура.
Бош ҳакам: Николаев (Россия).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:56, 01.02.2012.
Ўқилди: 14271 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.