Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Евро-2020. Англия - Хорватия: таниш чеҳралар. Ўзаро ўйинларда ким устун? Рақамлар сўзлаганда

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионати навбатдаги учрашувлари доирасида барчанинг эътибори "D" гуруҳи баҳсларига қаратилади. Ундаги марказий баҳс Англия ва Хорватия жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Stadion.uz доимгидек ушбу қарама қаршиликка оид айрим факт ва статистикаларга тўхталишда давом этади.

Англия ва Хорватия жамоалари шу пайтгача жами 11 марта ўзаро тўқнаш келишган. Улардан 5 тасида инглизлар ва 3 тасида хорватларнинг устунлигини кўриш мумкин.

• Англия Европа чемпионатларида бу каби стабил таркиби билан анчадан бери ўйнамаётганди. Жамоанинг мундиалдаги энг яхши натижаси 1996 йилги қитъа чемпионатида ярим финал бўлган.

Ўшанда «уч шерлар» бўлажак чемпион Германияга пенальтилар сериясида мағлубиятга учраганди. Қайд этиш керак, ўша турнирда мусобақа тўпурари соврини Алан Ширерга топширилган - 5 гол.

• Бугунги Англия таркибида қўрқинчли страйкер Ҳарри Кейн мавжуд. У мусобақа квалификациясида 12 гол билан тўпурарликни қўлга киритди. Бундан ташқари Кейн муқаддам Жаҳон чемпионатида ҳам ўз голеадорлигини намойиш этганди. У ўшанда 6 та гол билан мутлақ тенгсиз бўлган.

• Бу жамоалар 2018 йилдан буён 4- марта ўзаро майдонга тушишлари. Энг қизиғи, ўша сўнгги учрашувларнинг 3 таси ҳам 2018 йили бўлиб ўтган.

Дастлаб Хорватия Жаҳон чемпионати-2018 яримфинал босқичида 2:1 ҳисобида рақибидан устун келган бўлса, навбатдаги баҳсларда инглизлар бирор марта ҳам имкониятни бой беришмаган: бир ғалаба ва бир дуранг. Учрашувлар Миллатлар лигаси доирасида бўлиб ўтган.

• Ҳар иккала жамоа ҳам сўнгги 10 учрашувнинг 7 тасида камида биттан гол уриб келмоқда. Демак, бу дегани биз бугун зерикарли учрашув гувоҳи бўлмаймиз.

• Англия Европа чемпионати саралаш босқичининг гуруҳ баҳсларида хабарингиз бор, бешталик тизимдан жой олганди. «Уч шерлар» квалификацияда бу борада энг кўп гол урган жамоа ҳисобланади - 37. Албатта бу жамоанинг кучли ҳужум чизиғига эга эканини ифодалайди.

Бунинг устига таркибда АПЛ тўпурари Ҳарри Кейн ҳаракатланар экан, исталган жамоа учун ушбу фактор бошоғриқ бўлиши табиий. Фақатгина инглизлардан иккита ўйин кўпроқ ўтказган Бельгия бу борада улардан устунроқ. Роберто Мартинес шогирларининг ҳисобида жами 40 та гол бор.

• Англия ўзи қатнашган катта мундиаллар гуруҳ баҳсларининг сўнгги 6 тасида умуман мағлубиятга учрамаган. Бунинг устига бугунги баҳс муҳташам «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.

• Англия ва Хорватия ўртасидаги сўнгги 3 баҳснинг 2 тасида ғалабалар камбеклар эвазига қўлга киритилган.

• Охирги катта мундиал - Россия мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида Ҳарри Кейн энг кўп пенальтиларни ижро этган - 3.

• Англия Европа чемпионатидаги сўнгги 3 та ўйинида энг камида 4 та гол уриб келмоқда.

• «Уч шерлар» шунингдек, қитъа чемпионатидаги сўнгги 9 та учрашувда 2,5 тадан кўп миқдорда гол уриб келяпти.

• Англия Европа чемпионатларида сўнгги 34 та баҳсдан 32 тасида умуман мағлубият нималигини билмай келмоқда.

• Жамоа ўйиннинг ҳар иккала бўлимларида ҳам ғалаба қозонадиган кам сонли термалардан бири. Инглизлар мусобақанинг охирги 8 та баҳсининг 7 тасида ҳар икки бўлимларда ҳам ғалабани ушлаб қолишнинг уддасидан чиққан.

• Англия Европа чемпионати доирасидаги сўнгги 3 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.

• Англия Хорватияга қарши сўнгги 4 та ўзаро уй ўйинида рақиблари дарвозасига 2,5 тадан кўп гол уриб келмоқда.

• Хорватия Европа чемпионати доирасидаги 6 та учрашувдан бери мағлубиятга учрамай келмоқда.

• Англия Хорватияга қарши сўнгги 5 ўйинда мағлубиятга учрамаган.

• Англия сўнгги ўтказган учрашувлар натижаси бўйича ўзи жойлашган Д гуруҳида яққол фаворитга айланади. Жамоа охирги ўтган 6 баҳснинг барчасида ғалаба қозонган.

• Англия шу пайтгача ўтган Евроларнинг очилиш баҳсларида яқин ўтмишда бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган (8 дуранг, 3 мағлубият).

• Аксинча Хорватия мундиалдаги очилиш баҳсларининг сўнгги 5 тасидан 4 тасини ўз фойдасига ҳал қилган.

• Хорватия Евро очилиш учрашувларида одатда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборади. Жамоа сўнгги 5 та баҳсдан 4 тасида биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:19, 13.06.2021.
Ўқилди: 2193 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.