Кириш Регистрация

Роман Павлюченко: "Локо"га қўлимдан келганича ёрдам бераман"

Баҳо:
+ | -

Россия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Роман Павлюченко "Локомотив" сафида тезроқ янги марралар сари ҳаракат бошлашга ошиқаётгани ҳақида айтиб ўтди.

- Бош мураббий Коусейра билан танишмисиз?
Ҳозирча йўқ. Лекин ишонаманки, "Локо"нинг менга жиддий қизиқиш билдиришида мураббийнинг ҳам хизмати бор ва ман уларга керакман. Шунингдек айтишим керакки, фамилиямга қараб мени ҳеч ким асосий таркибга қўймайди. Бунинг учун Кейседо ва яна бир қатор кучли футболчилар билан рақобатга киришиш талаб этилади.

- Ҳорижда йиғин ўтказаётган "Локомотив" сафига дарҳол бориб қўшиласизми?
Йўқ. Келишувга кўра тиббий кўрикдан ўтганидан кейин, Москвада оилам ва яқинларимга вақт ажратишим учун имкон берилади. Лекин йиғиннинг сўнгги кунига қадар клубнинг тўлақонли аъзоси бўламан деб ўйлайман. Жамоа ихтиёрига тезроқ етиб боришни хоҳлайман.

- "Локомотив"да чемпионлик учун курашиш имкони кам экани сизга қандай таъсир кўрсатади?
Сиздаги фикр фақатгина бугунги кун билан ўлчанади. "Локо" ҳар доим ўз олдига юқори мақсад қўйиб келадиган клуб ҳисобланади. Ҳозир ҳам шундай. Мен эса клубга қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламан", дейди Павлюченко "Спорт-экспресс" нашрига берган интервьюсида.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:28, 02.02.2012.
Ўқилди: 15240 марта.
Фикрлар: 150 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.