«Сассуоло» яримҳимоячиси Мануэль Локателли жамоадан кетишга яқинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
«Бу шунчаки миш-мишлар. Европа чемпионатидан кейин бир қарорга келаман.
Мен бор эътиборимни фақат ушбу турнирга қаратганман. Қолганларнинг ҳаммаси шунчаки ғийбат, бу ҳақда гапириш бефойда», дейди Локателли.