Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Аурелио Видмар: «Иқлим ноқулай, аммо ижобий натижадан умидвормиз»

Баҳо:
+ | -

Бугун олимпиада саралаш босқичи ўйини олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда аввал Австралия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Аурелио Видмар иштирок этди.

Аурелио Видмар (Австралия олимпия терма жамоаси бош мураббийи):
— Эртанги ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турнир жадвалидаги ҳолатимизни инобатга олганда. Шунинг учун ҳам ўйиннинг аҳамиятини ҳис қилиб турибмиз ва муваффақиятга эришиш учун қўлдан барча ишни қиламиз.

Оливер Бозаник (Австралия олимпия терма жамоаси ҳимоячиси):
— Мен ҳам мураббийнинг фикрига қўшиламан. Ҳозирги кунда мусобақа жадвалида 3 очко билан 3-ўринда боряпмиз. Шу боис ўйин биз учун жуда ҳам муҳим.

— Тошкентга келганингиздан совуқ ҳаводан ажабландингизми ёки бундай ҳавода аввал ҳам ўйнаш насиб қилганми?
— Албатта, бундай ҳаво биз учун ноодатий иқлим ҳисобланади. Лекин, менимча, биз бундай шароитда футбол ўйнашга мослашувчан бўлишимиз керак Австралияда футбол асосан ёзда ўйналади. Бундай шароитда футбол ўйнаш — биз учун янгилик. Профессионал футболчи ҳар қандай шароитга мослашувчан бўлиши лозим ва шогирдларим айнан мослашувчан кайфиятда эканидан хурсандман.

Оливер Бозаник:
— Мен ҳам мураббийнинг фикрига қўшиламан. Бу — биз учун ноодатий об-ҳаво шароити. Иқлим бизга ноқулайлик туғдириши мумкин. Аммо майдоннинг ҳолати яхши бўладиган бўлса, яхши ўйин кўрсатамиз.

— Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қанчалик ўрганилди? Жамоани ўрганишда миллий терма жамоа мураббийларидан маслаҳат сўралдими?
— Шундоқ ҳам Ўзбекистон ҳақида яхши маълумотга эгамиз. Биз ўзаро ўйин ўтказганимизга ҳам 2 ой ҳам бўлгани йўқ. Ундан ташқари Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Дубайда ўтказган “Ростов” ва “Шахтёр” клубларига қарши ўйинларини кузатдик. Эртага жамоадан нима кутиш мумкинлигини яхши биламиз.

— Австралия олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмаса бу катта фожиа сифатида қабул қилинадими ёки бунга оддий спортда юз берадиган ҳолат сифатида қараладими?
— Бизнинг бу босқичга йўл олганимизнинг ўзиёқ мамлакатда яхши таассурот қолдирди. Мазкур гуруҳ босқичидан ҳам кейинги босқичга чиқа оламиз деган умиддаман. Ушбу гуруҳ ўйинлари 1-турданоқ қийин ва қизиқарли ўтмоқда. Бу ҳолат сўнгги тургача давом этса, бундан ҳайрон бўлмайман. Биз ўзимизнинг имкониятларимизни ижобий баҳолаяпмиз ва муваффақиятсизлик ҳақида ўйламаяпмиз.

— Аввал ҳам жамоа гол ура олмаган пайтлар бўлганми? Бу ҳолатдан қандай чиқиб кетгансиз?
— Бу фақат бизнинг жамоада эмас, гуруҳдаги бошқа жамоаларда ҳам гол уришда қийинчиликларга дуч келаётганини айтиш мумкин. Биз ҳар бир ўйинда гол уришга яқин келяпмиз. Аммо омад келмаётгани туфайли, бу мақсадга эриша олмаяпмиз. Балки эртага биринчи бўлиб гол урармиз ва ғалабани қўлга киритармиз.

— Ўзбекистоннинг қайси ўйинчиларидан хавф кутяпсиз?
— Ўзбекистоннинг бирор бир футболчисини ажратиб кўрсатиш қийин. Ўзбекистон жамоа сифатида яхши шаклланган. Бу борада мураббийнинг хизматини таъкидлаш лозим. Шунинг учун эртага бизга осон бўлмайди, аслида Сиднейда ҳам осон бўлмаганди. Ўзбекистон жисмоний жиҳатдан кучли футболчилардан ташкил топган. Умид қиламан, эртага ижобий натижани қўлга киритамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:06, 04.02.2012.
Ўқилди: 12908 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.