Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

"Барселона"да ҳам минимал устунлик

Баҳо:
+ | -

Ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни қабул қилган “Барселона” бироз экспериментал таркибни туширди. Хави, Иньеста, Санчес, Пике, Бускест, Абидаль каби футболчиларни захирада қолдирган каталонияликлар бутун учрашув мобайнида ташаббусни сақлаб турган бўлсалар-да, голлар етишмовчилиги катта босимни юзага келтирди. Айниқса сўнгги дақиқаларда меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришлари ҳам мумкин эди.

Ўйин мезбонлар учун муваффақиятли бошланди. Месси жарима майдонига кириб борган Тельони тўп билан таъминлади. Ёш ҳужумчи эса ўткир бурчак остида бўлишига қарамасдан ҳам дарвозабонни доғда қолдирди, ҳам тўғри зарба бера олди. Жуда кўп қулай вазиятларни қўлдан чиқарган Месси ниҳоят, иккинчи таймда гол киритишнинг уддасидан чиқди. Алвешнинг юқорилатиб жарима майдонига етказган тўпини чап оёқда зарба билан дарвозага киритди – 2:0.

Орадан бир дақиқа ҳам вақт ўтмади. Ҳимоя марказида Пуйолнинг позицион хатосидан фойдаланган Карлос Вела Вальдес билан яккама якка чиқиб, ҳисобни қисқартира олди. Шундан сўнг жамоаларда имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади. Айтганча, иккинчи бўлимда майдонга тушган Бускест жароҳат олиб майдонни тарк этганини таъкидлаш жоиз.   

 БАРСЕЛОНА – РЕАЛ СОСЬЕДАД – 2:1

Голлар:  Тельо (9), Месси (72), 2:1 – Вела (73).

БАРСЕЛОНА: Вальдес, Дани Алвес, Маскерано, Пуйоль (Абидаль, 76), Адриано, Алькантара, Фабрегас, Дос Сантос (Бускетс, 76; Пике, 83), Куэнка, Тельо, Месси.

РЕАЛ СОСЬЕДАД: Клаудио Браво, К. Мартинес, И. Мартинес, Микель Гонсалес, Кадамуро, Аранбуру, Бергара, Пардо (Хосеба Льоренте, 77), Хаби Прието (Агиррече, 84), Ифран (Вела, 58), Гризманн.

Огоҳлантиришлар: И. Мартинес (34), Хосеба Льоренте (88).


Турнинг бошқа ўйинлари:

05.02. СПОРТИНГ ХИХОН - ОСАСУНА

05.02. СЕВИЛЬЯ – ВИЛЬЯРЕАЛ

05.02. САРАГОСА – РАЙО ВАЛЬЕКАНО

06.02. АТЛЕТИКО – ВАЛЕНСИЯ

07.02 ГРЕНАДА - МАЛАГА

Киритилди: 03:56, 05.02.2012.
Ўқилди: 15266 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [6611]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [4362]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2741]

«Реал» Мбаппе, Винисиус ва Беллингемнинг келажаги борасида якуний қарорга келди [2664]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [2416]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [2146]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1995]

«Барселона» ёзги трансфер ойнаси учун тўртта асосий нишонни белгилаб олди [1964]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1853]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1640]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик