Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

"Манчестер Юнайтед" тарихидаги ғалати трансферлар

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" камдан-кам ҳолатда ўз мухлисларини янги имзоланган шартномалар билан лол қолдира олмаслиги мумкин. Ҳар йили янги сюрприз ёки кутилмаган шартнома мавжуд. Бу, айниқса, Сер Алекс Фергюсон кетганидан сўнг, академия футболчиларига бўлган эътибор тушиб кетди ва катта пул эвазига тезда ўйинни ўзгартирадиган футболчилар сотиб олина бошланди.

Клубнинг асосий камчилиги шошқалоқликда ёки аниқ режалар йўқлигида. Натижада, Олд Траффордга келган янги ўйинчи умуман клубга тўғри келмай қолиши борган сари одатий ҳолга айланиб бормоқда. Сўнгги сонияларда қанча ваҳима эвазига сотиб олинган трансферлари талайгина. Ҳа, бу мавзуда узоқ вақт баҳслашиш мумкин, бугун барчамизни ҳайрон қолдирган энг кутилмаган трансферларни эслаймиз.

Антони Марсьяль

Ушбу рўйхатни ҳайратланарли тарзда "Юнайтед" да ҳали ҳам ўйнайдиган футболчи билан бошлаймиз.
2015/16 йилги мавсум олдидан "қизил иблислар" ҳужумчига жуда муҳтож эдилар. Робин ван Перси, ундан кейин Радамель Фалькао кетди. Улар Томас Мюллер ва Роберт Левандовскини олиб келишмоқчи бўлишди , аммо "Бавария " уларни шунчаки қўйиб юбормади.

Уларнинг ўрнига "Монако" нинг 19 ёшли Антони Марсьяльга мурожаат қилишди, унинг қиймати 36 миллион фунтга тенг эди.

Трансфер белгиланган муддатда амалга оширилди ва кўпчилик клубнинг бундай ҳаракатларидан ҳайратда қолишди.

Биринчи мавсумда унинг жамоа келганидан ҳеч ким нолимади. Марсьяль яхши ўйин кўрсатди ва ҳатто Голден Бой мукофотига лойиқ кўрилди. Аммо сўнгги йилларда унга нисбатан муносабат ўзгарди: кўпчилик унинг қанчалик беқарорлигини ва муҳим дақиқаларда қандай қилиб йўқ бўлиб кетишини ёқтирмайди.

Радамель Фалькао

2013/14 йилги даҳшатли туш "Манчестер Юнайтед" мавсумни турнир жадвалида еттинчи бўлиб тугатди ва "қизил иблислар" энг яхши клуб мақомига қайтиш учун қўлларидан келган барча ишни қилишга тайёр эдилар. Жамоага янги мураббий Луи ван Гал олиб келинди, у дарҳол Анхел Ди Мария, Маркос Рохо ва Дейли Блинд билан шартнома имзолашни маъқуллади.

Аммо энг асосий трансфер Радамель Фалькао бўлди - яна, трансфер ойнасининг сўнгги кунида. Колумбиялик футболчи 43 миллион фунт стерлинг сотиб олиш имконияти билан бир йиллик ижара шартномасини имзолади. Ўша пайтда у футбол оламидаги энг кучли ҳужумчилардан бири деб ҳисобланарди.

Аммо Манчестерга бошқа биров келганга ўхшарди. Ҳали ҳам жароҳатдан тўлиқ тикланмаган колумбиялик жуда ёмон ўйнади ва 29 ўйинда атиги тўртта гол киритди. Кейинги мавсумни "Челси" таркибида ўтказган футболчи худди шу тарзда йилни якунлаганди.

Майкл Оуэн

Майкл Оуэннинг МЮга ўтишини ҳеч ким тахмин қила олмасди. Ахир у "Ливерпуль" нинг қаҳрамони эди ва уни бир пайтлар энг ашаддий душмани бўлган жамоанинг либосида майдонга тушиши мумкин эмасдай эди.

Лекин ушбу трансфер 2009 йилнинг ёзида содир бўлди.Англиялик футболчи Карлос Тевеснинг ўрнига олиб келинган эди.

"Манчестер Юнайтед" мухлислари бундай келишув ҳақида нима ўйлашларини билмас эдилар, гарчи тез орада улар ўзларининг янги севимли футболчиси “Сити" дарвозасига қўшимча дақиқаларда гол ўриб азалий рақибни енгишда муносиб ҳисса қўшган эди.

Қанчалик хоҳламасин Оуэн бир пайтлар "Реал" жамоасида ҳаракат қилган футболчи эмасди. Уч йил ичида 52 учрашувда майдонга тушиб 17 гол уришга муваффақ бўлди.

Одион Игало

2019/20 йилги мавсум бошланишидан олдин "Юнайтед" Ромелу Лукакуни сотиб юборишга ва Алексис Санчесни ижарага беришга қарор қилди. Икки ҳужумчига ўринбосар топиш муваффақиятсиз тугади ва Маркус Рэшфорд ва Антони Марсьяль дуетига ишонишга тўғри келди.

Решфорд жароҳат олганидан сўнг, ҳужумда ёрдамчи кераклиги аниқ бўлди. Январь трансфер ойнасида улар Одион Игалони жамоа олиб келишди.
Мухлислар унинг "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб кета олмаслигига амин эдилар, аммо улар барибир Игалони ёқтиришди,чунки ҳужумчи ёшлигидан Олд Траффорда ўйнашни орзу қилган.У 23 ўйинда 5 гол киритган.

Алексис Санчес

Санчес 2018 йилнинг январида "Юнайтед" га ўтганида, ҳамма клубнинг селлексия бўлимининг ажойиб муваффақияти ҳақида гапиришди. Бундай ўйинчини сотиб олиш жуда ажойиб иш эди. 

Ўша пайт чилилик футболчи АПЛнинг энг яхшиларидан бири ҳисобланарди.Уни "Манчестер Сити" ҳам сотиб олишга жуда ҳаракат қилган.Аммо "қизил иблислар" эпчилроқ эдилар, натижада "Арсенал" юлдузи Пеп Гвардиола жамоасига ўтмади. Унинг мотивацияси ҳафтасига 400 минг фунт маош билан изоҳланди.

Энди шартнома бунга лойиқ эмас эди, деб бемалол айтиш мумкин. Чилилик футболчи 45 ўйинда атиги 5 та гол урди.

Киритилди: 15:13, 25.06.2021.
Ўқилди: 3717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.