Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Супер режа: Англия 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

Қатарда ўтажак 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейингиси қайси давлатларда ўтишини ҳали кўпчилик футбол мухлислари билмаслиги мумкин.

Аммо ҳаммага аёнки, ФИФА 2026 йилдан бошлаб Жаҳон чемпионатларида 48 та терма жамоа қатнашишини белгилаган. Канада АҚШ ва Мексика мезбонлик қиладиган ушбу мусобақа тарихдаги Жаҳон чемпионатларининг энг йириги бўлиши шубҳасиз.

Ўша энг йирик мусобақадан 4 йил ўтиб, ўтказилиши керак бўлган мундиал мезбони ҳали аниқ бўлганича йўқ. Футбол ватани бўлган Англия тўққиз йилдан кейинги турнир мезбонлиги учун курашга қўшилди.

Англия футбол ассотсацияси ижрочи директори Марк Белингемнинг сўзларига кўра, Англия 1966 йилдан буён илк маротаба Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун жуда ҳам яқин турибди. Бунга яқинда юз брган Европа Супер лигаси машмашаси сабаб бўлган. Қандай қилиб дейсизми?

ФИФА томонидан мезбонликлар белгиланишида, давлатларнинг кўплаб имкониятлари инобатга олинади. 2030 йилги Жаҳон чемпионати учун эса, энг жиддий даъвогарлар сифатида Испания ҳамда Португалия кўрилаётган эди. Бу икки давлат тўққиз йилдан кейин бўладиган мундиални бирга қабул қилиш учун ариза топширган эдилар.

Бироқ яқинда кўтарилган Супер лига машмашасидан сўнг, УЕФА испан клубларига таъқиқ қўйди. Супер лига ғоясига қўшилган ҳар олтита инглиз клуби мухлислар ва жамоатчилик босими остида тезгина лигадан чиқиб кетишганини эълон қилишди. Шундай пайтда ҳам бир нечта испан клублари қарорларини узоқ вақт ўзгартирмаганликлари ФИФА ва УЕФАга ёқмади. Натижада, УЭФА Испаниянинг ФИФАга юборажак мезбонлик аризасини аккредация қилишдан бош тортиши мумкин. Бу эса Англия каби «ўз вақти»ни кутиб юрган давлатларга айни муддао бўлди.

Бу ҳақда Англия футбол ассотсацияси ижрочи директори М. Белингем шундай дейди: « Ўйлашимча, Супер лиганинг тугатилишида бутун дунёдаги футболнинг фидойи мухлисларидан ва ташкилотлардан қарздормиз. Бу борада биз муҳим роль ўйнаганимиздан бениҳоя мамнунман.

Айни дамда мундиалга мезбонлик қилиш бўйича барча имкониятларимизни кўриб чиқмоқдамиз. Биламан, ҳаммамиз ҳам Жаҳон чемпионатига мезбон бўлишни чин дилдан ҳохлаймиз. Бунга эришиш учун астойидил ҳаракат қиляпмиз. Мен баралла айта оламанки, футбол ватани бўлган Англия бунга арзийди».

Ҳозирда Англия ФА билан УЕФАнинг муносабатлари жуда яхши. Буни УЕФА Евро 2020нинг Англияда ўтувчи ярим финаллари ва финал ўйини учун 60 мингдан зиёд мухлис ташрифига рухсат берганида ҳам кўришимиз мумкин. Хуллас, бу мавзу ҳали ёпилмаслиги аниқ. Келгусида нима бўлишини кузатишда давом этамиз.

Жалолиддин ИСМАТОВ

Киритилди: 23:23, 27.06.2021.
Ўқилди: 2753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4611]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [2921]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [2908]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1806]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1776]

«Бавария» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси учун «ПСЖ» билан рақобатлашади [1651]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1561]

Флик «ПСЖ» ва «Реал»га қарши ўйинлар олдидан «Барселона» таркибига ўзгартиришлар киритади [1543]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1516]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1480]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик