Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Евро-2020 нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб Бельгияга қарши ўйиндан кейин ҳафсаласи пир бўлди.
У билагидаги боғичини ечди ва уни майдонга улоқтирди.
Роналду аввалроқ ҳам шундай ишга қўл урганди. ЖЧ-2022 саралаш босқичида Сербияга қарши ўтказилган баҳс сўнгида ҳакам унинг голини инобатга олмагани учун сардорлик боғичини ерга отганди.