Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Можаро: Қўққисдан тушган тарсаки...

Баҳо:
+ | -

Эркаклар жамоасида тортишув, ҳаттоки, муштлашувга ҳам баҳона ёки сабаб топилади баъзан. Жумладан, ўзбек футболи ичида ҳам бундай муаммо йўқ эмас, аммо мухлислар улар ҳақида фақат «Эшитдик-да» рукнида ўқишлари мумкин, холос. Хорижда эса бошқача - сара юлдузларнинг ҳаттоки, машғулотлар жараёнидаги тортишувлари ҳам тезда достон бўлади. Soccer.ru сайтининг қуйидаги тўплами бунга исбот.

Кепа - Рюдигер тўқнашуви («Челси»). «Челси»нинг бошланғич таркибига кириш жуда қийин. Ҳаттоки, сара юлдузлар ҳам таркибдаги жой учун курашда ҳеч нарсадан қайтмайдилар гоҳида. Машғулот пайти Aнтонио Рюдигер ва Кепа Аррисабалага ўртасида юзага келган жиддий тортишув бунга далил. Айтишларича германиялик ҳимоячи оддий вазиятда атайин испан дарвозабонига урилган. Шунда бош мураббий Томас Тухель ҳамюртини дарҳол майдондан четлатади. Лекин бу можаро жамоага ҳеч қандай таъсир кўрсатмади - «аристократлар» ЧЛ ғолиби.

Стерлинг - Гомес тўқнашуви (Англия терма жамоаси). 2019 йилги воқеа. Терма жамоа йиғинидан олдинроқ «Манчестер Сити» чемпионатда «Ливерпул»га ютқазганди. Ўша ўйинда Раҳим Стерлинг ва Жо Гомес ўртасида бошланган зиддият терма жамоада давом этади. Ошхонада юзага келган муштлашув оқибатида эса, Гомеснинг кўзи кўкарганди. Тўғри, Стерлинг ўзига хос «тарбиявий соат»­дан кейин Жодан расман узр сўрайди. Муҳими, Гомеснинг айтишича, ўша воқеа тарихга айланган, ҳозирда икки футболчининг ўзаро муносабати жойида. 

Неймар - Семеду тўқнашуви («Барселона»). Нелсон Самеду «Барса»даги илк машғулотларда яхши таассурот қолдиришга астойдил ҳаракат қилади, аммо бир вазиятда Неймардан оёғига кучли зарба қабул қилади. Португалиялик футболчи бунга чидоймай, дарҳол жавоб қайтаради. Хайриятки, Серхио Бускетс ва Самуэль Юмтити урушқоқларни тезда ажратишга улгуришади. Аммо Неймар аччиқланганидан футболкасини ерга ирғитиб, майдондан чиқиб кетади. Қолаверса, бразилиялик ҳужумчи орадан яна бир неча кун ўтиб, «ПСЖ»га йўл олади.

Кэрролл - Тэйлор тўқнашуви («Ньюкасл»). Бир қарашда, Энди Кэрроллдан узоқроқ туриш керакдай, ҳар ҳолда, у ташқи кўриниши билан ҳайбатли. Лекин Стивен Тэйлор унинг маҳбубасига илтифот кўрсатишга жазм этади. Энди эса бу хатти-ҳаракатини яхшигина мушт билан «сийлайди». Аниқроқ айтсак, баҳайбат Кэрролл «Ньюкасл»нинг машғулоти пайти Стивен жағига мушт солади. Жамоа фанатлари аввалига Эндини айблашади, кейин низо сабаби билан танишишгач, уни бир овоздан қўллаб-қувватлашади.

Хартсон - Беркович тўқнашуви («Вест Хэм»)

Машғулотлар чоғи кузатилган энг қабиҳ муштлашувлардан бири. 1998 йили Уэльс термаси афсонаси Жон Хартсон ва исроиллик Эял Беркович «Вест Хэм» базасида ўзаро гап талашиб қолишади. Аввалига Беркович уэльслик клубдошини тепади, кейин бунга жавобан жағига тузуккина зарба қабул қилиб, майдонга қулайди. Хартсон бу қилмишидан пушаймонлигини тан олган бўлсада, 20 минг фунт стерлинг миқдорида жарима тўлашдан ташқари, 3та ўйинга четлатилади.

Митрович - Камара тўқнашуви («Фулхэм»). Йога инсонни тинчлантиришини кўп таъкидлашади. Лекин бу гап ҳаммага тааллуқли эмас экан. 2019 йили Александр Митрович ва Абубакар Камара айнан йога машқлари жараёнида жиддий тарзда муштлашиб кетишади. Буни кўрган Клаудио Ранье­ри ҳайратдан карахт бўлиб қолади. Гап-сўзларга қараганда, Митровичга Камаранинг йога ўқитувчисига ҳурматсизлик қилгани ёқмаган экан. Бироқ ўша воқеадан бироз олдинроқ, «Борнмут»га қарши ўйинда Камара клубдошининг пенальти тепишига қарши чиққанди. Эҳтимол, муштлашувнинг асосий сабаби шудир...

Юнгберг - Мельберг тўқнашуви (Швеция терма жамоаси). Швеция футболи юлдузлари - Фредди Юнгберг ва Олоф Мельберг АПЛ учрашувларида тез-тез тўқнашиб туришарди, аммо бу камлик қилган, шекилли, улар миллий жамоа машғулотида «ҳунар» кўрсатишади. Бунда Мельбергнинг Юнгбергга нисбатан қалтис ҳаракатлангани муштлашувга айланиб кетади. Айни шу ҳодиса ЖЧ-2002 олдидан жамоадаги ички муҳитни бузганди. Жуфтлик орадан 4 йил ўтиб, яна бир бора «ҳисоб-китоб» қилади. Аниқроғи, улар 2006 йилги мундиалдан ўрин олган Тринидад ва Toбаго термасига қарши ўйинга танланган тактика масаласида тортишишганди, аммо бефойда - 0:0.

Бистров - Квинси тўқнашуви («Спартак»). «Спартак»нинг очиқ машғулотида, журналистлар гувоҳлигида яхшигина муштлашув содир бўлади. Мураббий дарҳол ҳар икки урушқоқни майдондан чиқариб юборади. Айтишларича, Бистров ва Квинси ўша куниёқ ярашиб олишган.

Боатенг - Горецка тўқнашуви («Бавария»). Ёш ярим ҳимоячи Боатенгга нисбатан ўта кескин тарз­да қўполлик қилади. Табиийки, бундай ҳаракат тажрибали Жеромга ёқмайди ва у Горецка юзига мушт туширади. Тўғри, Ханс-Дитер Флик футболчиларни вақтида яраштириб қўяди.

Балотелли - Манчини тўқнашуви («Манчестер Сити»). Ҳаттоки, Роберто Манчини ҳам антиқа хулқли ватандошини бўйсинтириш уддасидан чиқолмайди. Италиялик ҳужумчи машғулот жараёнида Скотт Синклэрни босиб ўтиб кетади. Манчини бу ҳолатдан ғазабланиб, Балотеллини майдондан судраб чиқишга уринади, аммо СуперМарионинг наф­ратига учрайди. Балотелли ўша воқеадан 2 йилча олдин Майк Ричардсон билан ҳам жанжал кўтарганди. Манчини билан тўқнашувдан кейин эса, «шаҳарликлар» уни «Милан»га сотишади.

Ибрагимович - Оньеву тўқнашуви («Милан»). Агар бу футболчилар рингда муштлашганларида, томошабоп шоу бўларди. Таэквондо бўйича қора белбоғ соҳиби саналган Златан анча бўйдор ва гавдали ҳимоячи Огучи Оньеву билан «сан-ман»га боради. Ибра кейинчалик ўша воқеани алоҳида изоҳлаганди: «Унга бошим билан зарба бердим, кейин бир-биримизни тепа бошладик. Ўша паллада Огучини майиб қилишга тайёр эдим, у ҳам чакки эмас экан. Қисқаси, шафқатсиз жанг...». Айтганча, муштлашув оқибатида Ибранинг қовурғаси синади, Оньеву эса «Милан» либосида бир марта майдонга тушмасдан, мавсум якунида жамоадан кетади.

Бартон - Дабо тўқнашуви («Манчестер Сити»). Айтишларича, Бартон «Барнсли» мураббийи Дэниэль Стендель юзига «калла» қўйганидан кейин у 2та олд тишидан айрилган. Тўғри, жамоада буни ҳеч ким тасдиқламаган. Аммо Бартон ва Усмон Дабо жанги гувоҳлар томонидан қайд этилган. Дабо машғулот пайти инглиз футболчисини атайин туртиб юборади. Бартон бунга жавобан кучли ва ёқимсиз зарбалар йўллайди. Оқибатда Усмоннинг кўзи жароҳатланади. Жабрдийда бу борада тегишли идораларга шикоят ҳам ёзади ва Бартон 3000 фунт стерлинг миқдорида жарима тўлашдан ташқари, 4 ой муддатга шартли қамоқ жазоси олади.

Бонус

Пике - Сонг тўқнашуви («Барселона»). Барселона. Футболчилар Испания чемпионатидаги ғалабани нишонлаб, усти очиқ автобусда кетишаётган вақт. Кутилмаганда, Алекс Сонг бўйдор Пике юзига тарсаки туширади. Шунда Жерар муштларини ишга солишга ҳозирланади, аммо Карлес Пуйоль уни қучоқлаб олганча Сонгни зарбадан қутқариб қолади. Клуб раҳбария­ти кейинчалик спортчилар хатти-ҳаракатини спиртли ичимлик таъсири билан изоҳлайди.

Пике - Ибрагимович тўқнашуви («Барселона»). «Барселона» юлдузлари «Камп Ноу» аренасининг автомобиллар тураргоҳида жиддий тўқнашиб кетишади. Пике кейинчалик ҳеч қандай зиддият бўлмагани, фақат уларни нотўғри ракурсдан суратга олишганини айтади, лекин унинг бу гапига ҳеч ким ишонмайди.

 О.ТУРСУНХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:20, 30.06.2021.
Ўқилди: 4725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЦСКА Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди [6939]

Беллингем "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятлари бўйича пешқадам, Месси олтинчи ўринда [3165]

Sport TV'да 20-апрель куни 7 та жонли футбол (футзал) трансляцияси бор [2873]

Ухлаш олди мутолаа учун. Улар ҳозир қаерда? Зидан «Реал»га олиб келган футболчилар [2127]

Гюндоган: "Реал"га биргина имконият бўлса етарли" [2087]

Гвардиола "Реал"нинг "Манчестер Сити"дан яхшироқ бўлган компонентни айтди [1951]

"Реал" Начо ўрнина узоқ муддатли ўринбосар топиб қўйди [1909]

А Серия. "Кальяри" "Ювентус" билан ўйинда 2:0 ҳисобини сақлаб қола олмади, Шомуродов 79 дақиқа ўйнади [1858]

Гвардиола Палмерни "Манчестер Сити"да қандай сақлаб қолишга ҳаракат қилганини айтди [1764]

Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин [1695]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.