Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Назорат учрашуви: «Насаф» – «Академия» (Молдова) 0:0

Баҳо:
+1 | -

Кеча “Насаф” футболчилари Анталияда иккинчи назорат учрашувини ўтказишди.  "Насаф" футболчиларига бу гал Молдованинг “Академия” жамоаси рақиблик қилди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлсада хавфли вазиятни яратиш борасида қаршиликлар устунлик қилишди. 10-дақиқада Суҳроб Неъматовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини “Академия” посбони Копельчук қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди. Кейинчалик Мирзакамол Камоловнинг зарбасидан кейин зарба йўналиши бирозгина ноаниқ чиқди. Умуман олганда бутун учрашув давомида ҳар иккала жамоа дарвозабонлари жуда яхши ҳаракат қилишди.

Иккинчи бўлимда “Насаф” сафида 9 нафар ўзгариш амалга оширилди. Фақатгина Мақсуд Каримов ва дарвозабон Ғайрат Ҳасанов учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилишди. 75-дақиқада Иван Бошков қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага кучсиз, аммо аниқ йўллади. Бироқ “Академия” посбони катта қийинчилик билан тўпни қайтаришни уддалади. Сўнгги дақиқаларгача ташаббус вакилларимиз томонида бўлсада, рақиб дарвозасини ишғол этиш шу куни ҳеч кимга насиб этмади-0:0.

“Насаф” футболчилари кейинги беллашувни 8 февраль куни “Спартак-Налчик” (Россия) клубига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Биринчи бўлимда майдонга тушганлар: Ғайрат Ҳасанов, Мақсуд Каримов, Шавкат Раимқулов, Ботир Қораев, Шерзод Аъзамов, Элдор Бойматов, Суҳроб Неъмутов, Шоҳруҳ Гадоев, Мирзакамол Камолов, Носир Отақўзиев, Илҳом Шомуродов.

Иккинчи таймда майдонга тушганлар:
Боян Малишич, Жаҳонгир Жиямуродов, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян, Андрей Переплёткинс, Братислав Ристич, Феликс Фелипе, Иван Бошкович, Шуҳрат Мирҳолдиршоев.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:41, 07.02.2012.
Ўқилди: 12821 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11560]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11098]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4886]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4772]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4377]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2305]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2273]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2237]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2112]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1900]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.